loader
Foto

Акром Имамўғлу ва юзга яқин тарфдорлари оғир жиноятлар билан айбланиб қўлга олинди

Бугун, 2025 йил 19 март куни, Истанбул Буюкшаҳар Муниципалитетига (ИББ) нисбатан йирик коррупция ва террорчиликка алоқадорлик бўйича операция ўтказилди. Бу операция доирасида Истанбул шаҳар ҳокими Акром Имамўғлу ва унинг матбуот маслаҳатчиси Мурат Онгун ҳибсга олинди. Жами 106 нафар гумонланувчига нисбатан ҳибсга олиш қарори чиқарилган бўлиб, улар орасида журналистлар ва ишбилармонлар ҳам бор. Операция, Медиа А.Ш.даги тендерлар ва ПҚҚ билан ЖХП ўртасидаги "Шаҳар келишуви" билан боғлиқ экани айтилмоқда.



Истанбул Республика бош прокуратураси томонидан олиб борилган тергов натижасида, Акром Имамўғлу ва бошқа шахслар "жиноий ташкилот етакчиси бўлиш", "жиноий ташкилотга аъзо бўлиш", "порахўрлик", "фирибгарлик", "шахсий маълумотларни ноқонуний олиш" ва "тендерларга аралашиш" каби айбловлар билан ҳибсга олинган. Шунингдек, Имамўғлу, ИББ Бош котиби ўринбосари Маҳир Полат ва Шишли тумани ҳокими Ресул Эмрах Шаҳан "ПҚҚ/КЖК террор ташкилотига ёрдам бериш" айби билан ҳам тергов қилинмоқда.



Операция давомида ҳозиргача 84 киши ҳибсга олинган бўлиб, қолган 22 нафар гумонланувчиларни қўлга олиш ишлари давом этмоқда. Имамўғлу ва Онгун Истанбул полиция бошқармасига олиб кетилган. Шунингдек, Имамўғлу яшайдиган уйда тинтув ўтказилган.



Истанбул ҳокимиятига қарши олиб борилаётган ушбу кенг кўламли операция Туркия сиёсий майдонида катта акс-садо бермоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва мухолифат партиялари бу ҳибсларни қоралаб, уларни сиёсий мотивларга эга деб баҳоламоқда. Истанбулда тўрт кун давомида ҳар қандай йиғилиш, намойиш ва матбуот анжуманлари тақиқланган.



Ушбу воқеалар Туркияда сиёсий тарангликни янада кучайтириши кутилмоқда.



Шунингдек, Жумҳурият халқ партияси (ЖХП) орқали сайланган шаҳар кенгаши аъзолари ва тайинланган шаҳар ҳокими ёрдамчилари текширилганда, уларнинг бир қисми террор ташкилоти билан алоқадорлиги аниқланган ва 2024 йил март ойидаги сайловлардан бир неча кун олдин ЖХПга аъзо бўлганлари маълум бўлган.



ЖХП котенжани орқали сайланган шаҳар кенгаши аъзолари ва тайинланган шаҳар ҳокими ёрдамчиларидан Аташеҳир ва Қартал шаҳар ҳокими ёрдамчилари ҳамда 8 ИББ шаҳар кенгаши аъзоси, жами 10 кишининг ҲДК маълумотларида қайд этилгани ва улар ташкилот аъзолари экани тергов доирасида аниқланган.



Шунингдек, Имамўғлу, ИББ Бош котиби ўринбосари Маҳир Полат, Шишли шаҳар ҳокими Ресул Акром Шаҳан, Реформа институти президенти Меҳмет Али Чалиқкан, ПҚҚ/КЖК (PKK/KCK – Курдистон ишчилар партияси ва унинг сиёсий тузилмаси деб талқин қилинади. Туркия расмийлари бу ташкилотни террорчи ташкилот сифатида кўради ва унга қарши кураш олиб боради) террор ташкилотининг мафкуравий йўналишдаги ташкилотларида фаолият юритган фирорий гумондор А.Б., А.Б.га тегишли SPECTRUM HOUSE ходими Ҳ.А. ва Шишли шаҳар ҳокими ёрдамчиси Эбру Ўздемир ҳамкорликда "Шаҳар келишуви" фаолиятида қатнашганликлари аниқланган.



Шунингдек, ИББ таркибидаги Истанбул Режалаштириш Агентлиги ва БИМТАШ ташкилотларига террор ташкилоти аъзолари ёки уларнинг тарафдорлари ишга қабул қилингани маълум қилинди.



 ТЕРРОРЧИ ТАШКИЛОТИГА ЁРДАМ



Акром Имамўғлунинг бошқа гумондорлар билан биргаликда маҳаллий сайловларда шаҳар кенгаши аъзолари рўйхатини шахсан тасдиқлагани инобатга олиниб, террор ташкилотининг метропол шаҳарларда таъсирини ошириш мақсадини кўзлаган "Шаҳар келишуви" фаолиятида қасддан иштирок этганлиги аниқланган.



Шу сабабли, "ПҚҚ/КЖК террор ташкилотига ёрдам бериш" жинояти бўйича ҳибсга олиш қарори чиқарилгани маълум қилинди.



 Бош прокурорликдан икки алоҳида баёнот  



Акром Имамўғлу ва Мурат Онгун ҳақида бошланган тергов ишлари юзасидан Истанбул Республика Бош прокурорлиги томонидан расмий баёнот берилди. Баёнотда қуйидаги сатрларга урғу берилди:  



Истанбул Республика Бош прокурорлиги Террор жиноятларини тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилаётган тергов доирасида:  

ПҚҚ/КЖК террор ташкилотининг, хусусан Истанбул ва бошқа катта шаҳарларда таъсирини ошириш мақсадида 31.03.2024 йили бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда амалга оширган "Шаҳар келишуви" фаолияти билан боғлиқ ҳолда,  

террор ташкилоти етакчиларидан "CUMA" лақабли Жемил Байик ва "ҲУСЕЙИН АВАРЕШ" лақабли Мустафа Карасунинг ушбу сайловлар олдидан ўз фикр ва буйруқларини террор ташкилотига мойил медиа орқали узатгани,  



Истанбул маҳаллий сайловлари учун Истанбул Буюк шаҳар ҳокими Акром Имамўғлунинг "Шаҳар келишуви" асосида террор ташкилотининг "Ҳалқлар Демократик Конгресси" (ҲДК) каби тузилмалари билан иттифоқ тузгани ҳақидаги маълумотларни террор ташкилотига мойил медиа воситасида тарқатилгани,  



Истанбул маҳаллий сайловларидан аввал ҲДК билан иттифоқ қилгани аниқлангани,  

ҲДК тузилмаси ҳақида Ички ишлар вазирлиги Терроризмга қарши кураш бошқармаси ҳисоботларига асосан,  

Яргитай томонидан ПҚҚ/КЖК террор ташкилотининг "чати" сифатида қабул қилинган "Демократик Жамият Конгресси" (ДЖК) билан бир хил бўлгани ва террор ташкилотининг ТБММга (Туркия Буюк Миллат Мажлиси) алтернатив парламент мақомида ишлаши тасдиқлангани,  



Бу асосда, Истанбул ва бир қанча бошқа вилоятларда ҲДК аъзоларига қарши бир вақтнинг ўзида қўлга олиш ва ҳибсга олиш амалиётлари амалга оширилгани, тергов ишлари бошлангани ва ҳали ҳам давом этаётгани маълум қилинди.



 Тергов доирасида аниқланган ҳолатлар  



Шунингдек, олинган маълумотларга асосан, ЖХП квотаси орқали сайланган шаҳар кенгаши аъзолари ва тайинланган шаҳар ҳокимлари ёрдамчилари текширилганда,  

уларнинг бир қисми террор ташкилоти билан боғлиқлиги борлиги,  

ва 31.03.2024 маҳаллий сайловларидан фақат бир неча кун олдин ЖХПга аъзоликка қабул қилингани аниқланган.  



Шу пайтгача Истанбул вилоятидаги турли туманларда ЖХП квотаси орқали сайланган шаҳар кенгаши аъзолари ва тайинланган ҳоким ёрдамчилари текширилганда:  

- Аташеҳир ва Картал шаҳар ҳокими ёрдамчилари,  

- 8 Истанбул Буюк шаҳар шаҳар кенгаши аъзоси  

бўлган жами 10 киши ҲДК (Ҳалқлар Демократик Конгресси) рўйхатларида мавжудлиги,  

- ва улар террор ташкилоти аъзоси эканлиги аниқланган.  



Шунингдек, ҲДКдан ташқари, террор ташкилоти билан бошқа алоқалари тасдиқланган 8 шаҳар кенгаши аъзоси ҳам ҳибсга олинган.  

Шу пайтгача жами 18 террор ташкилоти аъзоси бўлган шаҳар кенгаши аъзолари қамоққа олинган,  

қолган гумонланувчилар бўйича тергов ишлари давом этмоқда.  



 Шубҳали шахслар ва ҳибсга олиш амалиёти  



Тергов давомида қўлга киритилган маълумотлар ва ҳужжатларга кўра:  

- Истанбул Буюк шаҳар ҳокими Акром Имамўғлу,  

- Истанбул Буюк шаҳар ҳокимлиги Бош котиб ўринбосари Маҳир Полат,  

- Шишли шаҳар ҳокими Расул Акром Шахан,  

- "Ислоҳот институти" раҳбари Меҳмет Али Чалишқан,  

- ПҚҚ/КЖК террор ташкилотининг идеологик тузилмасига мансублиги аниқланган қочқин гумондор A.B.,  

- A.B.га тегишли "SPECTRUM HOUSE" компанияси ходими H.A. (2018 йилда террор ташкилотининг қишлоқ ҳудудларига одам жалб қилиш жараёнига алоқадорлиги аниқланган),  

- Шишли шаҳар ҳокими ўринбосари Эбру Ўздемир  



"Шаҳар келишуви" фаолияти доирасида иштирок этгани,  

шунингдек, Истанбул Буюк шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги "Истанбул режалаштириш агентлиги" ва "БИМТАШ" ташкилотларига террор ташкилоти аъзолари ва тарафдорлари ишга қабул қилингани аниқланган.  



Гумондор Акром Имамўғлунинг, бошқа гумондорлар билан бирга, маҳаллий сайловларда шаҳар кенгаши аъзолари рўйхатини ўз тасдиғи билан шакллантиргани,  

шунингдек, террор ташкилоти раҳбарлари томонидан таъкидланган метрополияларда таъсирни кучайтириш мақсадини амалга ошириш учун "Шаҳар келишуви" фаолиятида онгли равишда иштирок этгани  

ва шу тариқа ПҚҚ/КЖК террор ташкилотига ёрдам бериш жиноятини содир этгани тасдиқланди.  



Шу сабабли, 19/03/2025 йили соат 06:15 да  

ташкил этилган бир вақтнинг ўзида қўлга олиш, ҳибсга олиш, тинтув ва мусодара қилиш амалиётлари учун  

Истанбул полиция бошқармаси Терроризмга қарши кураш бўлимига буйруқ берилди.



 Иккинчи бош прокуратура баёноти  



Жиноий уюшмалар бўйича текширувлар  



Истанбул Республика Бош прокуратурасининг Жиноий уюшмалар текширув бюроси томонидан олиб борилаётган тергов доирасида, жамоатчилик орасида "ЖХПда пул санаш видеолари" деб тарқатилган видеолар орқали ҳибсга олиш ва жиноий иш очиш жараёни бошланган.  



Шу доирада ноқонуний хайрия йиғиш иши бўйича гувоҳлар сўроқ қилинганида,  

уларнинг кўрсатмаларига кўра,  

- Истанбул Буюк шаҳар ҳокими Акром Имамўғлу бошчилигидаги шахслар  

- бизнесменларни мажбуран пул тўлашга мажбур қилгани,  

- айрим тадбиркорлар билан бирга ноқонуний даромад орттиргани,  

- вакиллар орқали пул ювиш амалиётларини ўтказгани,  

- "махфий касса" деб аталган махсус шахслар орқали ноқонуний пул айлантириш ва қабул қилиш ишларини амалга оширгани маълум бўлди.  



Шунингдек, Истанбул Буюк шаҳар ҳокимлиги ва унинг тузилмалари томонидан ўтказилган ташқи реклама ва хизмат кўрсатиш тендерларида ноқонуний ишлар аниқланиб, вилоят маъмурий инспекцияси томонидан ҳужжатлаштирилган.  



Текширув натижалари ва жиноят ташкилоти айбловлари  



Тергов давомида:  

- Акром Имамўғлунинг Бейликдўзю шаҳар ҳокими бўлган давридан буён ўз атрофига содиқ шахсларни тўплагани,  

- Истанбул Буюк шаҳар ҳокими бўлганидан кейин уларни шаҳар ҳокимлиги бўлимларига ва давлат корхоналарига жойлаштиргани,  

- ушбу шахслар орқали жиноий уюшмалар тузгани тасдиқланди.  



Шубҳали шахслар қуйидаги жиноятларда айбланмоқда:  

 Ноқонуний тендерлар ва шартномалар  

 Тўғридан-тўғри давлат буюртмаларини манфаатдор шахсларга бериш  

 Тендерларга аралашиш ва фирибгарлик  

 Шахсий маълумотларни ноқонуний равишда қўлга киритиш  

 Пора ва товламачилик  



Текширувлар шуни кўрсатдики,  

- Истанбул Буюк шаҳар ҳокимлиги ва унинг муассасаларига боғлиқ "Medya A.Ş", "Kültür A.Ş", "Kiptaş" ва "İSFALT" каби корхоналар  

- ташкилот етакчилари ва манфаатдор шахсларга ноқонуний тендерлар бергани,  

- бу тендерлар орқали юқори нархларда буюртмалар олиб, тендер натижаларини ўзлари белгилагани,  

- олинган буюртмаларнинг айримлари асло бажарилмагани ёки сохта ҳужжатлар билан расмийлаштирилгани,  

- уйдирма ҳисоб-фактуралар билан ноқонуний пуллар ювилгани  

аниқланди.  



Жабрланувчилар, таҳдидлар ва товламачилик  



Тергов давомида  

- Истанбулдаги фуқароларнинг шахсий маълумотлари ноқонуний равишда қўлга киритилгани,  

- ушбу маълумотлар жиноий уюшманинг давомийлигини таъминлаш мақсадида ишлатилгани,  

- жамоат буюртмаларини қўлга киритган тадбиркорлардан турли баҳоналар билан товламачилик қилингани,  

- уларнинг айримларига пуллари қайтарилмаслиги ҳақида таҳдид қилингани,  

- катта ишлаб чиқариш ва савдо объектларидан поралир талаб қилингани,  

- пора тўламайдиган тадбиркорларни шаҳар кенгаши қарори билан маъмурий жазо орқали маблағ тўлашга мажбурлашга уринилгани  

аниқланди.  



Ҳибсга олинганлар ва тергов амалиётлари  



Ушбу текширувлар натижасида айбланувчи шахслар қуйидагилардан иборат:  

- Жиноий уюшма етакчиси Акром Имамўғлу,  

- Жиноий уюшма етакчиларидан бири Мурод Онгун,  

- Тунжай Йилмаз, Фатих Келеш, Эртон Йилдиз ва  

- булар билан боғлиқ яна 95 гумондор  



Ушбу жами 100 нафар гумондор  

қуйидаги жиноятлар бўйича айбланмоқда:  

 Жиноий уюшма етакчиси бўлиш  

 Жиноий уюшма аъзоси бўлиш  

 Товламачилик ва порахўрлик  

 Фирибгарлик ва ноқонуний даромад орттириш  

 Шахсий маълумотларни ноқонуний равишда қўлга киритиш  

 Тендерларга аралашиш ва манипуляция қилиш  



Бу сабабли, 2025 йил 19 март, соат 06:15 да  

Истанбул полиция бошқармасига (Молиявий жиноятлар бўлими)  

барча гумондорларни ҳибсга олиш, тинтув ва мусодара қилиш амалиётларини  

бир вақтнинг ўзида амалга ошириш буйруғи берилди.

Туркия матбуотлари асосида

Абу Муслим тайёрлади