loader
Foto

Ўзбекистон Хитойга 3 миллиард доллар қарз экан

Хитой – Ўзбекистон иқтисодиётига энг йирик инвесторлардан бири. 2018 йил икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси $6,4 млрд.ни ташкил қилди. 2019 йил августида Хитой ва Ўзбекистон устав фонди 1 млрд долларга тенг бўлган қўшима инвестицион фонд ташкил қилди.

Дарвоқе, иккинчи йирик кредитор саналган Япония олдида, 2019 йил 1 январь ҳолатига бўлган маълумотларга кўра, Ўзбекистон $1,490 млрд қарз, 2020 йил бошига келиб, бу сумма $1,831 млрд.га етади.

Учинчи ўринни эгаллайдиган Франция олдидаги давлат қарзлари бир йил ичида 21 баравар ўсди – $27 млн дан $573,1 млн.гача. Жанубий Корея олдидаги қарзлар қарийб беш баравар – $114,1 млн дан $568,2. млн.гача ўсади. Россия олдидаги қарзлар икки баравар ортади – $69,8 млн дан $120,5 млн.гача. АҚШ олдидаги қарз эса $28,9 млн дан $26,7 млн.гача пасаяди.

2020 йил бошига келиб, Ўзбекистоннинг давлат қарзлари умумий миқдори $21,3 млрд (ЯИМ 36%и) баҳоланади ва анча паст ҳисобланади. 2019 йил мартида Raex-Europe халқаро агентлиги миллий ва хорижий валютада мамлакат рейтингини «B+» дан (ҳукумат кредит лаёқати жуда паст кўрсаткичи «BB-» гача (ҳукумат кредит лаёқати етарли даражада юқори) оширди. Сентябрда агентлик Ўзбекистон суверен рейтингини «ВВ-» даражада тасдиқлади. Raex-Europe қайд этишича, ушбу мамлакат давлат қарзларининг ҳозирги даражаси МДҲ мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.