loader
Foto

Ижара тўловини кечиктирганлик учун жарима санкциялари

Тўловни кечиктирганлик учун пул ундириб олиш судхўрлик (рибо) ҳисобланади, у эса Муқаддас Қуръонда тақиқланган. Шундай экан, ижарага берувчи тўловни кечиктирганлик ҳолатида қўшимча тўлов ундириши мумкин эмас.

Ушбу тақиққа нисбатан нотўғри тушунишнинг кўнгилсиз оқибатларига йўл қўймаслик учун қуйидаги муқобил вариантдан фойдаланиш мумкин. Ижарачидан ижара учун тўлов кечиктирилган ҳолатда у белгиланган миқдордаги пулни хайрия сифатида тўлаши лозимлиги шартини қабул қилиш сўралиши мумкин. Бу мақсадда молиячи/ижарага берувчи хайрия жамғармаси ташкил қилиши ва бундай пуллар, жумладан, муҳтож кишиларга фоизсиз қарзлар тақдим этиш шу ерга йўналтирилади. Ижарачи хайрли мақсадларга тўлаши лозим бўлган тўлов миқдори кечиктирилган муддатдан келиб чиққан ҳолда фарқ қилиши ва ҳар ойлик фоиз асосида ҳисоблаб чиқилиши мумкин. Ижарачининг бундай шартларга розилиги қуйидаги каби кўринишга эга бўлиши мумкин:

«Ушбу (ҳужжат) билан тасдиқланадики, ижарачи ижара пули ўз вақтида тўланмай қолган ҳолларда ижарага берувчи томонидан қўллаб-қувватланадиган, ижарага берувчи томонидан фақат шариатда рухсат этилган хайрия мақсадларига сарфланадиган ва ижарага берувчи учун даромаднинг бирон-бир қисмини ташкил қилиши мумкин бўлмаган хайрия жамғармасига тўлов муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун …% сифатида белгиланадиган суммани тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади».

Бундай битим, муддатни кечиктириш даври учун ижарага берувчига капитал муқобил харажатлари компенсациясини кўзда тутадиган бўлишига қарамай, барибир ижара тўловларини ўз вақтида тўламасаликдан ҳимоя қиладиган кучли восита сифатида хизмат қилиши мумкин.

Муҳаммад Тақи Усманий