loader
Foto

Эрдўған Россиянинг С-400 ҳақида Кремль учун ноқулай ҳақиқатни ошкор қилди

Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Исроил ва Американинг Эронга ҳужумларини қайтаришда муваффақиятсизликка учраганини таъкидлади.

Бир неча йил аввал Россиянинг "С-400" ЗРКларига таянишга қарор қилган Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, чоғи, бу тизимлардан кўнгли қолган. Энди Туркия етакчиси бу мажмуалар мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа эҳтиёжларини тўлиқ қондира олмайди, деб ҳисоблайди. Буни сўнгги кунларда Эрондаги вазият аниқ кўрсатиб берди, деб ёзади "Анадолу".

Туркия президентининг сўзларига кўра, Исроил-Эрон уруши билан боғлиқ воқеалар кўп босқичли ва тизимли ҳаво ҳужумидан мудофаанинг зарурлигини яққол намойиш этди.

Эрдўған турли масофадаги мажмуалар, датчиклар ва радиоэлектрон кураш воситаларини интеграциялашни назарда тутувчи "Пўлат гумбаз" лойиҳасини эслатди, бироқ бу йўналишдаги ютуқлар "ҳозирча етарли эмас"лигини айтди. У Туркия аллақачон ўзининг ЗРКларини: Siper, Korkut, Hisar ва Sungurни ишлаб чиқаётганини таъкидлади. Агар Анқара фақат қурол импортига умид қилганида, бу лойиҳалар пайдо бўлмасди.

Туркиянинг С-400 хариди

2017 йилда Анқара Москвадан 2,5 миллиард долларга тўртта С-400 дивизионини сотиб олди, бу Туркиянинг АҚШ билан муносабатларини ёмонлаштирди. Ўшанда Америка томони Patriot тизимлари фойдасига келишувдан воз кечишни талаб қилган ва бунга жавобан Анқарани F-35 дастуридан чиқариб ташлаган эди. 2021 йилда Эрдўған иккинчи партия С-400 сотиб олиш режалари ҳақида гапирган эди, аммо кейинроқ Туркия расмийлари, агар улар Россия тизимларининг хусусиятларига мос келса, бошқа таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдиришди.

Ўтган ёзда ОАВ Туркия томони Америка қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ва бунинг эвазига С-400ни жанговар навбатчиликка қўймасликка тайёр эканлигини ёзган эди. Журналистларнинг маълумотларига кўра, сотиб олинган Россия мажмуалари ўша пайтда омборларда қолаётган эди.

Туркиянинг қайта қуролланиши

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Эрдўған "тўхтатиш" учун ўрта ва узоқ масофали ракета захираларини ошириш ниятида эканлигини эълон қилди ва Туркия тез орада "ҳеч ким" унга қарши чиқишга журъат эта олмайдиган даражада мудофаа қобилиятига эришишига ишонч билдирди.

Абу Муслим (профессор)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР