loader
Foto

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан табрик

 

Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатӯҳу!

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан юртимиздаги барча холис журналист, муҳаррир, блогер ва ахборот тарқатувчи фидойи инсонларни самимий муборакбод этамиз.

Ислом динида сўз, ҳақиқат ва адолатни етказиш улкан масъулият саналади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

"Эй мўминлар! Аллоҳдан қўрқинглар ва ростгўйлар билан бирга бўлинглар!" (Тавба сураси, 119-оят)

Журналистика – фақат хабар тарқатиш эмас, балки инсонийлик, ҳақиқат, адолат ва жамиятни ҳидоят сари бошлаш воситасидир. Ҳақ сўзни айтган қалам эгаси қалбларни уйғотади, инсонларни яхшиликка чақиради ва зулмга қарши туришда умматга мададкор бўлади.

Ҳақни ҳимоя қилувчи, одамларни яхшиликка ундаувчи, ботилни фош этувчи барча сўз эгаларининг хизматларини улкан ибодат деб билурмиз.

Аллоҳ таоло сизларни ростгўйлик, холислик ва мардлик билан зиёдалик қилсин. Ҳар бир сатрингиз умматга фойда етказувчи нурли калом бўлсин!

Журналистлар куни муборак бўлсин!

Қаламингиз ҳақиқатдан айрилмасин!

Абу Муслим

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР