loader
Foto

Россия империяси ва шундан сўнгги даврларда Халқларга нисбатан геноцид сиёсати

Геноцид — муайян этник, миллий, ирқий ёки диний гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилиш мақсадида амалга ошириладиган систематик сиёсат бўлиб, халқаро ҳуқуқда инсониятга қарши жиноят сифатида баҳоланади. Россия тарихида айрим халқлар ва этник гуруҳларга қарши олиб борилган сиёсатлар — айниқса, XIX ва XX асрлар мобайнида — геноцид ва оммавий этник тозалашлар белгиларига эга бўлган. Бу сиёсатлар Россия империяси, Совет Иттифоқи ва кейинчалик Россия Федерацияси даврида турлича кўринишларда намоён бўлган.

Геноцид тушунчаси ва халқаро ҳуқуқий асос

1948 йилги БМТнинг "Геноцидни олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияси"да геноцид қуйидагича таърифланади:

"Бирор миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилиш ниятида амалга оширилган ҳаракатлар."

Шу нуқтаи назардан Россиядаги айрим тарихий воқеалар ана шу таърифга тўлиқ ёки қисман мос келади.

1. Черкес халқига қарши геноцид (1860–1864)

Россия империясининг Қафқозни босиб олиш урушлари (1817–1864) давомида черкеслар — яъни адигейлар, кабардинлар, шапсуглар, убихлар — ўз ватанларидан оммавий равишда қувиб чиқарилди. 1864 йилда черкесларнинг 90 фоиздан ортиғи Усмонли Империясига кучлаб кўчирилди. Йўлда касаллик, очлик ва денгизда ҳалок бўлиш оқибатида юз минглаб инсон қурбон бўлди. Бу воқеа тарихий ва демографик жиҳатдан геноцид деб баҳоланмоқда.

2. Татарларнинг қувғини ва қирилиши

1783 йили Қиримнинг Россия томонидан босиб олиниши ортидан қрим татарларига нисбатан босимлар бошланди. Масжидлар ёпилди, мусулмон амалдорлар четлатилди, маданият сиқилди. Лекин энг катта фожиа Совет даврида, 1944 йили, Иосиф Сталин буйруғи билан қрим татарлари “Гитлерга ҳамкорлик қилганлик” баҳонасида оммавий равишда Қозоғистон ва Ўрта Осиёга қувиб юборилди. Йўлда, кейинги йилларда очлик ва касалликлардан ҳар тўрт татардан бири ҳалок бўлди. Қонунан бу ҳолат геноцид рамзида баҳоланмоқда.

3. Волга немислари ва ингуш-чечен халқларининг депортацияси

1941–1944 йиллар оралиғида Совет ҳукумати томонидан Волга немислари, чеченлар, ингушлар, балқарлар, қалмиқлар ва бошқа миллий озчиликлар оммавий равишда Сибир, Қозоғистон ва Марказий Осиёга кучлаб кўчирилди. Масалан:

– 1944 йили чечен ва ингушлар бир кеча-кундузда поезлар билан мажбурий равишда қўпол шароитда Сибирга юборилди.

– Ҳужжатларга кўра, 500 мингга яқин киши депортация қилинган, уларнинг катта қисми етарли озиқ-овқат ва тиббий хизмат бўлмаган шароитда ҳалок бўлган.

Совет ҳукумати буни "ҳарбий хавфсизлик" деб баҳолаган бўлса-да, бу ҳаракатларнинг систематиклиги ва қурбонлар миқдори уни геноцид деб баҳолаш имконини беради.

4. Казакларга қарши репрессиялар ва ўлдиришлар

1919–1923 йиллар оралиғида Болшевик ҳукумати томонидан "казакларни декулакизация қилиш" ва уларни Совет давлатидан йўқотиш ҳаракатлари олиб борилди. Бу ҳаракатлар пайтида юз минглаб казаклар қатл қилинди, мол-мулки мусодара этилди, улар оммавий равишда Сибирга ёки чет элга қувилди. Шу туфайли Россиядаги кўплаб казак қишлоқлари тўлиқ йўқ бўлиб кетган.

5. Совет геноцидининг алоҳида формаси — Голодомор (Украина, 1932–1933)

Гарчанд бу Украинада содир бўлган бўлса-да, сиёсий марказ Москва бўлганлиги учун буни Россиядаги марказлаштирилган репрессив сиёсат доирасида баҳолаш мумкин. Миллионлаб украиналиклар Сталиннинг мажбурий коллективлаштириш ва дон реквизиция сиёсати натижасида очликдан ҳалок бўлди. Украина парламенти ва кўплаб мамлакатлар буни геноцид деб расман эътироф этган.

Муассир баҳолар ва тан олиш муаммоси

Россия Федерацияси расмийларининг тарихий позицияси, одатда, бу воқеаларни “ҳарбий зарурат”, “депортация” ёки “мажбурий чоралар” сифатида баҳолайди. Бироқ халқаро ташкилотлар, мустақил тарихчилар, инсон ҳуқуқи фаоллари ва диаспоралар ушбу амалиётларни геноцид, этник тозалаш ва инсониятга қарши жиноятлар деб баҳоламоқда. Туркия, Украина, Грузия, Канада каби бир қанча давлатлар айрим ҳолатларни геноцид сифатида расман тан олган.

Россияда, айниқса Россия империяси ва Совет Иттифоқи даврларида олиб борилган миллий сиёсатлар натижасида кўплаб халқлар оммавий қирғин, депортация, ассимиляция ва маданий йўқотишларга учраган. Бу фожиаларнинг кўпчилиги халқаро ҳуқуқий мезонлар асосида геноцид сифатида баҳоланишга асосли. Россия бу тарихий жиноятлар учун расмий тан олиш ва маънавий масъулиятни ўз зиммасига олиши керак. Шунингдек, ушбу халқлар ҳуқуқларини тиклаш, компенсация ва ёдгорликлар тиклаш каби масалаларни ҳал этиш — адолатни тиклаш сари қўйиладиган муҳим қадамлардан биридир.

Абу Муслим

(профессор, сиёсий таҳлилчи)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР