Эслатиб ўтамизки, The Economist журналига берган интервьюда Франция президенти «НАТОнинг мияси ўлик» деб айтди». Бунда у, афтидан, ташкилотдан қуролли кучларнинг катталиги бўйича иккинчи ёки учинчи ўринда турадиган ва Ўрта Ер денгизида ХДК энг қудратли бўлган аъзоси Туркияни чиқариб ташлаш зарурлиги масаласини қўйиб, сўнгги ўқни узишга қарор қилган. Бунга жавобан Эрдўған, Макронга мурожаат қилиб, «бундай баёнот фақат сен каби мияси ўликларга ярашади» деди ва унга «аввал ўзининг миясини яхшилаб текшириб олиш»ни маслаҳат берди.
Ушбу жандалнинг кулгили шакли муҳим бир вазиятни сезишга тўсқинлик қилиши мумкин. Нега одатда жавоб қайтариш учун бир фурсат ҳам ўйланиб ўтирмайдиган ва унга қарши ҳужумларга яшин тезлигида тез жавоб берадиган Эрдўған, бу сафар Макроннинг баёнотидан бери деярли уч ҳафта кутиб турди? Ёки у мос келадиган вазиятни кутдими?
Бу ҳақида биз ўтган жума ҳам ёзганик. Бу сафар Макрон на Путиннинг Россияси, на Сицзипиннинг Хитойи НАТОнинг душмани эмаслигини айтди ва асосий душман ролига улар гўёки самарали қарши курашаётган «терроризм»ни тайинлади. Макрон айнан қандай терроризм ҳақида гапирганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади – Туркия ЕИ да расман террорчи ташкилот деб тан олинган Курдистон ишчи партиясига қарши урушмоқда, лекин Туркияни бу борада қўллаб-қувватлаш ўрнига уни НАТОдан чиқаришга чақирмоқда. Ҳаттоки ИШИД тимсолида реал «исломий терроризм» ҳақида гапирадиган бўлсак ҳам, Туркия бу борада Франциядан кўра юз баробар кўп иш қилганлиги уни асло безовта қилаётгани йўқ. Шундай экан, тахмин қилиш мумкинки, Макрон учун «терроризм» бу Европага Россия ва Хитой билан биргаликда унга қарши чиқишни таклиф қилаётган Исломнинг ўзидан келиб чиқадиган «таҳдид»ни белгилаш учун бир эфвемизмдир.
Яъни, Макрон Ўрта Ер денгизида хавфсизликни таъминлаш учун энг муҳим бўлган мамлакатни (Европага қочоқлар оқимини тўхтатиб туриш ва террорчи гуруҳларга қарши кураш) НАТО дан чиқариб ташлаш, путинчи Россия ва сицзипинчи Хитой билан иттифоқ тузишга даъват қиляпти. Дарвоқе, агар Макрон «дафн» этган «НАТОнинг мияси» ҳақида гапирадиган бўлсак, у ўзининг разведка ва таҳлил органлари тимсолида бир неча марта ушбу иттифоқ учун «исломий терроризм»дан фарқли ўлароқ, унга қаршилик қилиш учун реал салоҳиятга эга бўлган бу икки мамлакатни асосий таҳдид сифатида кўрсатган. Лекин кимгадир бунинг тескариси ҳақида таассурот уйғотиш фойдали ва мана энди, узоқ танаффусдан сўнг, айнан шу «исломий терроризм» фонида, гўёки Макроннинг баёнотини тасвирлагандай, Лондон ва Гаагада ҳужумлар рўй берди...
Шу сабабли НАТОнинг мияси ўликми ёки у билан жанжаллашаётган Макроннинг миясими, бу савол ҳали жавобсиз қолмоқда. Бу ташкилотни ўз жонига суиқасд қилишга ундаётган Макрон нимани кўзлаяпти – Ислом дунёсига қарши бўлган янги иттифоқ яратиш, ёки, арим кузатувчилар тахмин килганидек, НАТО душманлари унга нисбатан эга бўлган жиддий компромат олдидаги заифлик туфайли шахсий муаммоларини ҳал қилишга уринишми – бу ҳам жавобсиз савол бўлиб қолавермоқда.