loader
Foto

Курсдошлари намозини саботаж қилгани учун талаба жазоланади

Икки нафар мусулмон талаба бўш хонада намоз ўқиётган пайт у ерга бир талаба қиз кириб келади. Намоз ўқиётганларни кўргач, у сўкиниб, диний аломатлар асосида уларни ҳақоратлайди ва баланд овозда мусиқа қўяди.

Денвер коллежи талабаларидан бири Twitter ижтимоий тармоғида ҳикоя қилишича, мусулмонлар таълим муассасасида бошқа талабаларга халал бермаган ҳолда намоз ўқийди – буни имкон қадар паст овоз билан ва бошқа ҳеч ким бўлмаган хоналарда қилишга интилишади.

Коллеж ушбу воқеани шарҳида хилма-хилликни ҳурмат қилишини ва талабалар учун ҳурматли ва инклюзив муҳит яратишга интилишини таъкидлади. Таълим муассасасининг одоб-ахлоқ тамойилларини бузган шахсга ҳайфсан берилади.