loader
Foto

Путин ва Сребренице: энг юқори даражадаги сурбетлик!

"Украина томони доимо бир масалани қўймоқда: бизга чегарани қўшинлар бир ёпиш имкониятини беринг. Тасаввур қиляпман, шундан кейин нималар рўй беришини. Сребреница такрорланади, бори шу", - деди Путин.

Россия-Украина ишларини бир четга суриб турайик. Сребреница ҳақида гаплашиб оламиз.

Кўриб турганингиздек, Путин Сребреницада жуда ёмон бир нарса юз берганини жуда яхши билади, у Донбассда такрорлашни истамайди. Ҳамма нарса мантиқий бўлиб туюлиши мумкин, чунки бутун дунё Сребреницада қуролли кучлар қўмондонлиги томонидан мусулмон аҳолиси устидан уюштирилган геноцид бўлганини тан олади. Сербия Республикасининг сиёсий раҳбариятининг, шунингдек Сербия ва Югославиянинг ўша пайтдаги раҳбариятининг жимгина розилиги билан бўлган.

Аммо битта жиддий "лекин" бор. Владимир Путиннинг ўзи Сребреницадаги геноцидни тан олмайди ...

Унинг раҳбарлиги остида Россия Сребреницадаги хунрезликни БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан геноцид деб тан олишга йўл қўймади.

Унинг ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ Сребреницада геноцид ташкилотчилари тақдирланган мукофотни тантанали равишда қабул қилди, ўйлаймизки, ушбу геноцидни рад қилганлик ва ҳимоя қилганлик учун.

Мана шу раҳбарият ва Сребреницадаги геноцид ва ўз ҳудудини мусулмонлардан «тозалаш»га имкон берган бошқа кўплаб кўлами кичикроқ шу каби геноцидлар воситасида барпо этилган ушбу тузилманинг мавжудлиги Путин Россияси томонидан, жумладан, қурол-яроғ, жангариларни ўз ҳудудида машқ қилдириш ва ҳ.к. томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда.

Мана энди, Сребреницадаги геноцидни инкор қилган, унинг тан олинишига тўсқинлик қиладиган ва унинг ташкилотчиларини қўллаб-қувватлайдиган одам дунёни янги Сребреница билан қўрқитмоқда.

Агар шу ўтакетган сурбетлик бўлмаса, демак, сурбетлик умуман мавжуд эмас экан-да...

Энди, ҳеч ким Кремл раҳбарларининг Суриядаги тинч аҳолини бомбардимон килиниши ва у ерда кимёвий қурол ишлатилишини ёки Хитойда мусулмонлар учун концентрацион лагерларнинг мавжудлигини инкор этувчи баёнотларига ишонишларига ҳеч кимда шубҳа бўлмаслиги керак.