Ўзил ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали «Шарқий Туркистон: ислом умматининг қонаган яраси» сарлавҳаси остида эмоционал мурожаатини жойлаштириб, унда уйғурларни «жабр-зулмга қаршилик кўрсатаётган жангчилар» деб атади.
«Қуръонлар ёқилмоқда … Масжидар ёпилмоқда … Исломий диний мактаблари ёпилмоқда, мадрасалар тақиқланмоқда … Дин уламолари бирин-кетин ўлдирилмоқда… Лекин шунга қарамай, мусулмонлар жимлик сақламоқда», – деб ёзган Ўзил, дея иқтибос келтиради IslamNews сайти Daily Sabah га ҳавола қилган ҳолда.
«Ҳазрати Алий розиллоҳу анҳу, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг куёви, «агар жабр-зулмнинг олдини ололмасангиз, уни фош қилинг» деганди».
Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида 10 миллионга яқин уйғур мусулмонлари истиқомат қилади, шундан турли баҳоларга кўра, 1-3 миллион киши сиёсий қайта тарбиялаш лагерларида ушлаб турилибди.
Мусулмон мамлакатлар аксарият ҳолларда Шинжондаги диндошларнинг аянчли аҳволи мавзусида сукут сақлашни лозим топмоқда, чунки уларнинг кўпчилиги Хитой билан иқтисодий алоқаларга боғлиқ ва уйғурлар масаласи бўйича сиёсий қарама-қаршиликлар туфайли бундай жиддий ҳамкорни қўлдан чиқаришдан хавфсирайди.
Бироқ, халқаро ҳамжамиятнинг уйғур мусулмонларини бу ёки бошқа тарзда этник-диний ўзига хослигидан маҳрум қилиш борасидаги хавотирининг кучайиши ҳозирги ҳолатларнинг узоқ муддат давомида сақланиб қолишига йўл қўймайди - Ғарб бизнесининг баъзи вакиллари обрўсига путур етказмаслик учун жабрланган озчилик билан бирдамлик намойиш этиш йўлида хитойлик корхоналарни бойкот қилишни бошладилар.