Бошқа томондан, унинг Ғарб олдида Россия жамиятини модернизация қилиш, Москва князлигини шоҳликка айлантириш ҳаракатини ижобий баҳолаганлар кўп.
Грозний даврида шарққа қараб кенгайиш бошланиб, рус бўлмаган халқлар истиқомат қиладиган улкан ҳудудлар истило қилинди, амалда Россия кўп миллатли давлатга айлантирилди. Агар Россия тарихшунослигида Грознийнинг бобоси - Иван III Россияни "Ўрда зулми"дан халос қилган, деб ном қолдирган бўлса, у ҳолда Грозний - қироллик тахтига ўтирган биринчи шоҳ деб ном қолдирган. Православ жамоатчилигининг баъзи вакиллари ҳатто уни канонизация қилиш ғоясини илгари суришди, аммо бу рус православ черкови раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланмайди.
Шу муносабат билан шуни таъкидлашни истардимки, тарихчининг фикри, мафкуравий догмалардан холи бўлган тарихчининг нигоҳи кейинчалик Олтин Ўрда сифатида шаклланган Жўжи улуси феодал тарқоқликка барҳам бериш ва Россияни марказлаштириш жараёнини бошлашда муҳим рол ўйнаганлигини пайқамаслиги мумкин эмас. Нима бўлганда ҳам, Буюк князлик учун ёрлиқ бериш амалиёти ниҳоят Россияда ҳокимиятнинг бирлиги масаласини ҳал қилди ва Россия давлатига "ҳаётга йўлланма" берди.
Қозон ва Астрахан хонликлари босиб олинишининг расмий асоси уларнинг "Москва улуси" дан "чекиниши" эди. Шундай қилиб, Грознийнинг фикрига кўра, Олтин Ўрда ислоҳоти доминант ролни Московияга бериш билан якун топди. Россия буюк князлари чингизийлар билан бўлган хаёлий ёки реал қариндошликдан хижолат бўлмасди. Масалан, Иван Грознийнинг кенжа ўғли Дмитрий Угличский чингизий эди. Унинг онаси Мария Нагая қадимги нўғайлар оиласига мансуб бўлиб, уларнинг вакиллари тарихда Нагой (Нагая) боярлари сифатида танилган.
Буни билвосита тасдиқлайдиган далил сифатида 18-асрнинг бошларига қадар Европада Москва шоҳлиги Буюк Тартария деб аталганлиги, европаликлар «московит»ларни насронийлар ва мусулмонларга ажратмаганликлари ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Шу сабабли кичик шаҳарлардан бирида, масалан россиялик чингизийлар узоқ вақт яшаган, бир пайтлар Иван Грознийнинг Москва тахтидаги ўрнини эгаллаган шоҳ Симеон Бекбулатович ўша ерли бўлган Касимов шаҳрида яқин орада Чингизхоннинг катта ўғли ва шу номли улус асосчиси Жўжига ҳайкал қўйилиб қолиши ҳам мумкин. Ёки унинг ўғли – Чингизхоннинг набираси хон Ботуга – уни Россиянинг ўша пайтлардаги аҳолиси халқларнинг отаси, деб ҳисоблаган – рус тилидаги "батюшка" сўзининг келиб чиқиши "батий-юшка" сўзига бориб тақалади.
Россияда чингизийлар бронза ҳайкали қўйилишига муносиблик даражаси Иван Грознийдан кам эмас. Ахир айнан улар Киев Руси ўрнига келган Россия давлатининг шаклланишида асосий рол ўйнаганлар.