Ёшлар ҳаракати фаоли шоҳ Иван Грозний томонидан 1552 йил Қозон шаҳрининг олинишини кескин танқид қилганидан сўнг муаммога дуч келди. Бироқ, судланувчи ўзини низо қўзғатишда айбдор деб ҳисобламайди, фақат тарихий далилларни санаб ўтганини қайд этади, холос.
Агзамов аввалроқ бир неча марта республика аҳолисини Қозон хонлиги хотирасига бағишланган «Азатлык» митингларида фаол итирок этишга чақирганди.
Бундан ташқари, ёшлар ҳаракати фаоли аввалроқ коловрат ва кельтлар хочи расмлари учун, шунингдек радикал сўзлар ва норозилик акцияларида иштирок этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган эди.
Февраль ойининг охирида Чувашия аҳолиси ҳукуматдан Чебоксарда Иван Грознийга ҳайкал ўрнатиш режасидан воз кечишни талаб қилганди. Аҳолининг талабини Чувашия миллий конгресси оқсоқоллар Кенгаши ҳам қўллаб-қувватлаган.