loader
Foto

АҚШ конгресси учун дилемма: қандай қилиб афғон толибонлари ҳомийсига айланиб қолмаслик мумкин?

Бироқ Пентагон, бу йил аввалроқ пул сўраганида «эҳтимол», бу маблағларнинг бир қисми билвосита толибонларга ёрдам бериши мумкин эканлигини айтди. Бу эса америкалик ҳарбийлар ва амалдорлар террорчи гуруҳларга ёрдам беришни тақиқлайдиган ўзларининг айрим қонунларини айланиб ўтишига тўғри келаётганини англатади.

Май ойи бошида, Пентагон Конгрессдан Афғонистондаги АҚШ ҳарбий хизматчиларининг маҳаллий тинчлик музокаралари харажатларини - хавфсизликни, транспорт, турар жой, озиқ-овқат, таъминот, алоқа ва бошқа хизматлар харажатларини қоплашини таъминлаш учун зарур бўлган пул ва қонуний ваколатларни талаб қилгани маълум бўлди.

Баъзиларнинг таъкидлашича, бу харажатлар қарийб 18 йиллик можародан кейин қарама-қарши томонларни музокаралар столига ўтказиш учун унчалик катта бўлмаган тўловдир.

Бироқ, Конгресснинг кўп аъзолари ушбу харажатларнинг бир қисми минглаб америкаликларни жанг майдонида ўлдирган, "Ал-Қоида" ни йиллар давомида яшаб турган ва йилига юз миллионлаб долларларни ноқонуний йўл билан топган Толибоннинг харажатларини қоплаши мумкин деган фикрдан хавотирга тушди (ҳарҳолда АҚШ фикрига кўра).

Ушбу воқеа шундан далолат берадики, Толибонни музокараларга таклиф қилган ҳолда нафақат Москва ўз террорчилик қонунлари билан муросага келишга мажбур бўлмоқда. Шунга ўхшаш дилеммага америкаликлар ҳам дуч келмоқда.

Йил бошида мудофаа қўмиталарига тақдим этилган Пентагон ҳужжати янги ажратмалар ва тегишли ваколатларни оқлашга қаратилган бюджетни талаб қилади. Аммо ҳужжатда харажатлар Пентагоннинг терроризмга қарши қонунларига дуч келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.

"Бундай ярашувни илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш, эҳтимол, Қўшма Штатлардан алоҳида шахсларга ёки ташкилотларга ёрдам кўрсатиш ва шу тариқа террорчилар ва террорчилик ташкилотларини моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қоидаларни келтириб чиқариши мумкин".

Пентагон раҳбарияти, шунингдек, ушбу ҳужжатда молиялаштириш учун баъзи қонунчилик ифодаларини таклиф қилди. Мудофаани молиялаштириш тўғрисидаги сўнгги қонун ёки NDAA асосан департамент амалдорлари нимага интилаётганлигини акс эттиради.

2020 молиявий йил учун NDAA президент томонидан имзоланиши биланоқ, қонунга айланади.

Янги NDAA га берилган тушунтириш ҳисоботида айтилишича, "террорчи" гуруҳнинг харажатлари бевосита тўланмайди.

"Конференция қатнашчилари таъкидлашича, ушбу қоида «толибон» ҳаракати элементлари ёки аъзоларига тўғридан-тўғри тўловларни амалга оширишга имкон бермайди", - дейилади ҳисоботда.

Аммо NDAA ҳисоб-китоблар тили бу ҳақда аниқ айтмайди.

Кимнинг харажатлари 15 миллион долларга қопланиши мумкинлигига келадиган бўлсак, NDAA қонун лойиҳасида Мудофаа вазири бу саволга фақат Давлат котиби билан маслаҳатлашгандан сўнг жавоб бериши айтилган.

Қонунга кўра, пул маблағлари АҚШнинг бошқа муассасаларини истисно қилганда ушбу олувчиларга "бепул" тўланиши мумкин.

NDAA шунингдек, бу маблағлар маълум бир харажатларга, жумладан, АҚШ ҳукумат транспорт воситаларида музокаралар қатнашчиларини ташиш ёки ўқ-дорилар харид қилиш учун сарфланиши мумкин эмаслигини кўзда тутади.

Қонун лойиҳасида талаб қилинадики, мудофаа вазирлиги Конгрессга пулларнинг қандай сарфланиши ҳақида ҳисобот бериши лозим.

Конгресс аъзолари пулнинг «Толибон» қўлига тушиб қолишининг олдини олиш ёки ҳеч бўлмаганда пулни «Толибон»га беролмайдиган қилиб кўрсатиш учун қўлларидан келганини қилишмоқда. Масалан, улар тинчлик музокаралари учун маблағ «Толибон»га берилиши мумкин эмас, деб айтадилар. Бироқ, Америка расмийларининг «Толибон»га тўғридан-тўғри пул тўламаслик тўғрисидаги талаблари «Толибон» ушбу маблағларни билвосита олишлари мумкинлигига ишора қилади.