loader
Foto

Грузияда янги муфтий сайланди – бу мусулмонлар бўлинишга олиб келди

Эндиликда собиқ муфтий маслаҳатчиси Давид Горгадзе ва собиқ таълим бўлими бошлиғи Резо Микеладзенинг айтишича, Адам Шантадзе ДХХ (Грузия Давлат хавфсизлик хизмати) томонидан тайинланган ва у мусулмонлар манфаатларини ифодалай олмайди.

"Албатта, у ДХХ томонидан тайинланган, муфтий сайлови бир ярим ой олдин бўлиб ўтиши керак эди, бу вақт ичида ДХХ тўғри келадиган номзод излади, мусулмонлар Кенгаши аъзоларига ярим тунда қўнғироқ қилинди, муфтийнинг ўзи ҳам унинг сайланишини тунда билди. Бу ташкилот ДХХ томонидан ташкил этилган ва у томонидан бошқарилади", - деди Темур Горгадзе.

Собиқ ва янги сайланган муфтийлар айбловларни рад қилмоқда. Жамоатчилик эшиттириши ахборотларига кўра, Грузия муфтийси этиб Адам Шантадзе сайланган. Унга мусулмонлар Кенгашининг 19 та аъзосидан 13 киши овоз берган.