loader
Foto

Татаристонда 18 та янги масжид очилди

Қайд этилишича, Мамадиш тумани, Дигитли қишлоғида жойлашган 17-сонли колония турар жойида очилган масжид узоқ кутилганлардан бири эди. Шундай қилиб, бугунги кунда республикадаги барча ахлоқ тузатиш муассасалари масжидлар билан таъминланган.

Шунингдек, жорий йилда Татаристонда 3 та мусулмон маркази - Чистополда Камалия дам олиш ва ривожланиш маркази, Нурлатдаги Ахмадзаки Ҳазрат Сафиуллин номидаги Мусулмон таълим маркази ва Зеленодолский тумани Василиево қишлоғида "Ихлос" масжиди биноси очилди.