Эрдоған Келнга Германияга уюштирилган расмий ташрифининг учинчи кунида турк мусулмон ташкилотининг маблағлари ҳисобига қурилган масжидни очиш маросимида иштирок этиш учун келди, хабар беради IslamNews сайти Deutsche Welle га ҳавола қилган ҳолда.
«Ушбу жуда муҳим бир даврда биз Германияга унумли ва муваффақиятли ташриф буюрдик, –деди турк халқи етакчиси Келн шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда. – Мен орамиздаги тафовутларни четга суришимиз ва умумий манфаатларга асосий эътибор қаратишмиз лозимлигини таъкидламоқчиман». Масжиднинг очилиш маросимида Эрдоған келиб чиқиши туркиялик бўлган, унга нисбатан ирқчилик муносабатлари туфайли футбол бўйича Германия терма жамоасини тарк этишга қарор қилган Месут Ўзил билан боғлиқ яқинда бўлиб ўтган ҳодисани ёдга олди.
«Улар Германияда туғилиб ўсган бизнинг Месут Ўзилни, бизнинг Илкайни фақат мен билан бирга тушган расми учун таъқиб қилиб, жонига тегдилар. Президент сифатида мен уни бегона қилиб қўйганини ҳазм қила олмайман», – деди Эрдоған.