loader
Foto

Янги пайдо бўлган «мессия» Трамп «яширин мессия»ни кутаётганларга қарши

Бироқ бу америка жамиятига нисбатан ҳам, шахсан Трампнинг ўзига нисбатан ҳам нотўғри қарашдир. Унинг яқинда Майами черковларидан бирида «Тараққиёт Евангелиеси» ҳаракати тарафдорлари олдидаги чиқиши бунга яққол мисол бўла олади. Бу ерда у АҚШ даги барча диндор аҳолини қизиқтирадиган баёнот берди – ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг мамлакатдаги барча таълим муассасаларида ибодат қилишини таъминладиган қонун қабул қилишга ваъда берди.

Бироқ, барча диндор америкаликларни атеистлар ҳужумларидан ҳимоя қилар экан, яҳудий-сионист давраларнинг (хусусан, унинг қизи Иванка Трамп ва куёви Джаред Кушнер алоқадор бўлган ХАБАД ҳаракати) эксклюзив «лоббичи»си бўлган ҳолда, Дональд Трамп биринчи навбатда, кўплаб пасторлари уни оз эмас, кўп эмас «Мессия» деб атаган америкалик насроний-евангелистлар креатураси (гумаштаси) ҳисобланади.

Айнан ушбу насронийлик номинацияси вакиллари унга бошқа ҳар қандай гуруҳдан кўра энг кўп овоз берди – барча овозларнинг 80%и. Бунда улар АҚШ да энг кўп сонли диний жамоат ҳисобланади – америкаликларнинг тахминан тўртдан бир қисми ўзини ушбу дин билан боғлиқ ҳисоблайди, шу тариқа уларнинг сони қарийб 60 миллион кишини ташкил қилади деб айтиш мумкин.

Энди эса, келинг, таққослаймиз. Бутун Эрон аҳолиси тахминан 80 миллион кишини ташкил қилади. Уларнинг 90%ини шиалар ташкил қилади – юқорида айтиб ўтилганидек, улар «яширин имом» келишини бесабрлик билан кутмоқда.

Бироқ, ушбу номинал шиаларнинг қанчаси ҳақиқий, боз устига, ақидапараст, ушбу таълимотнинг издошлари ҳисобланади? Эронда мунтазам равишда авж олаётган норозилик намойишлари уларнинг иштирокчилари орасида антиклерикал кайфиятларнинг кенг тарқалганлигини намойиш этади. Бундан ташқари, миллионлаб номинал Эрон шиалари, айниқса ёшлари, улар учун узоқ вақтдан бери уларга малоллик келтирадиган шартлиликка айланиб қолган диний амрларга риоя қилиш кўринишини яратаётгани сир эмас.

Шундай экан, ким кўпроқ ақидапараст – «Мессия» деб эълон қилинган Трампми ёки яширин мессия «оятуллоҳ»ни кутаётганларми, қаерда ҳақиқий ақидапарастлар кўпроқ -  Эрондами ёки АҚШда - бу ҳали ҳам катта сўроқ белгиси остидаги савол.

Лекин бу саволнинг жавоби қандай бўлишидан қатъи назар, биз келтириб ўтган далиллар яна бир бор таъкидлайдики, динни «тарих музейи»га жўнатишга навбатдаги гал шошилган кишилар яна хато қилдилар...