loader
Foto

Роскомнадзор огоҳлантиради: Россияда «георгий тасмаси»ни эркаклар жинсий аъзосига боғлаш мумкин эмас

Лойиҳа асосчиларидан бири Давид Хомак ўзининг Telegram-каналида хабар берганидек, Роскомнадзор ундан «Россия давлатига, жамиятига, Конституциясига, расмий давлат белгиларига ва давлат раҳбарига яққол ҳурматсизлик ифодалаши» сабабли бу расмни ўчириб ташлашни талаб қилган.

Роскомнадзор хабарида айтилишича, 10 февраль куни ушбу тасвир Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг талабига биноан тақиқланган маълумотлар рўйхатига киритилган, чунки ушбу расм "инсон қадр-қимматини ва жамият ахлоқани бузади" ва "давлатга нисбатан яққол беҳурматлик" ифодалайди.

Роскомнадзор томонидан тақиқланган расм "Луркоморье"нинг негроид ирқига бағишланган "Нигра" саҳифасида жойлаштирилганди. Россия байроғи ёнида ўтирган, кўкрагида фашистлар свастикаси туширилган, жинсий аъзосига эса «георги тасмаси» боғланган, баданини татуировка босган қора танли эркак расми мақола ёзилган пайтда "Луркоморье" сайтида ҳанузгача ўчирилмаганди.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР