Кадрларда кўриниб турибдики, бош муфтий бир вақтнинг ўзида ҳам мавлидни, ҳам шўх рақсни эслатиб юборадиган ҳаракатларни қиляпти. Диний идора вакилларининг кайфияти чоғ кўринади. Уларнинг олдида дастурхон ёзилган, ичимликлардан фақат шарбатлар ва минерал сув қўйилган.
Тўғри, айрим муфтийлар атрофдаги хурсандчиликдан бироз ҳижолатда бўлиб кўринади ва шу тариқа умумий манзарадан ажралиб туради.
2020 йил Диний идора Талғат Тожуддиннинг мамлакат дини бошқарасига раҳбарлик қилаётгани 40 йиллигини нишонлайди. Ушбу юбилейга тайёргарлик масалалари ҳам мажлисда муҳокама қилинди.
Муфтий Тожуддин ғайриодатий ҳаракатлари билан ажралиб туради. Бир сафар у перформанс қилган – православ руҳонийларига тақлид қилиб, телеканаллардан бирининг таҳририятига «муқаддас» сув сепган. У, шунингдек, Россияда кенг тарқалган «анъанавий ислом» тушунчасининг муаллифи сифатида ҳам маълум.