loader
Foto

Олимлар: фаҳш саратонга олиб келади

Тадқиқот натижалари BMJ Sexual & Reproductive Health журналида чоп этилди. Жинсий шериклар сонининг соғлиққа таъсир кам ўрганилган, шу сабабли тадқиқотчилар бу камчиликнинг ўрнини тўлдиришга қарор қилдилар. Улар 2002 йил бошланган ELSA Британия лонгитюд қариш тадқиқоти маълумотларини асос қилиб олдилар. Ушбу иш доирасида 50 ёшдан катталар ҳақида маълумот – сиёсий қарашлар ва меҳнат бозоридаги фаолликдан тортиб жисмоний ва руҳий соғлиққача бўлган маълумотлар тўпланади.

2012-2013 йилларда 5700 дан ортиқ киши ҳаёти давомидаги жинсий шериклари сони ҳақида маълумот берди. Олимлар уларни жавоблар бўйича гуруҳларга ажратдилар— 0-1, 2-4, 5-9 ва 10 ёки ундан ортиқ жинсий шериклар. Шунингдек, респондентлар соғлиғи, оилавий аҳволи, даромад даражаси, турмуш тарзи ва зарали одатлари, депрессив аломатлар мавжудлиги баҳоланган.

Қатнашчиларнинг ўртача ёши 64 ёш бўлиб, шундан 75%и никоҳда бўлган. Эркакларнинг 28,5%га яқини сўров вақтида уларнинг 0-1 та жинсий шериги бўлганини айтган, 29%и жинсий шериклар 2-4 та, 20%и жинсий шериклар 5-9 та,  22%и эса 10 ва ундан ортиқ жинсий шериклар ҳақида маълум қилган. Аёллар ўртасида мос келувчи кўрсаткичлар қуйидагича бўлди: 41%дан сал кам, 35,5%, 16% дан сал кам ва 8% дан сал кам. Биттадан ортиқ бўлмаган жинсий шериклар ҳақида маълум қилган аёллар билан таққослаганда 10 та ва ундан ортиқ жинсий шериклар ҳақида маълум қилганларда саратоннинг ривожланиш риски 91% юқори бўлган.

«Газета.ру» хабар беришича, бутун ҳаёти давомида 2-4 та жинсий шериги бўлганлиги ҳақида маълум қилган эркаклар орасида саратонга чалиниш риски битта жинси шерик ҳақида айтган эркаклардан 57% юқори бўлган. 10 ва ундан ортиқ ҳолатлар ҳақида маълум қилганларда эса 69% кўпроқ одам саратондан азият чеккан.