Мусиқачининг сўзларига кўра, у хусусий аэропортга қўнган, лекин божхонада унинг жамадонларини сканердан ўтказиш вақтида 25 минг доллардан ортиқ миқдорда қимматбаҳо заргарлик буюмлари борлиги аниқланди ва саудиялик божхоначилар рэперга қимматаҳо юк декларацияда кўрсатилмаганини айтишди.
«Мен ўзимга айтдимки, [сўкиниш сўзлари], яхшиси самолетга қайтаман ва бу ерга бошқа қайтиб келмайман, бу ерда менинг қиладиган ишим йўқ», - дея америкаликнинг сўзларидан иқтибос келтиради AlBawaba.
«Тўсатдан, у ерда ўтирган пайтим менга жаноби олийлари бу ҳақида [сўкиниш сўзлари] билиб қолгани, жуда жаҳли чиққани ҳақида ҳамда ўтаверинг, ҳаммаси жойида деб айтишди».
«Мен самолетдан тушганимда ҳамма ҳайкалдай қотиб турарди, менга ҳаммаси атиги 5 дақиқа вақт олишини айтишди».
Лил Уэйннинг сўзларига кўра, унинг хонасига шахс келган шаҳзода Салмон, жуда хафа кўринишда бўлиб, 25 минг доллар билан боғлиқ воқеа туфайли унга совға келтирганини айтди – бу юқорида айтилган суммадан анча қиммат турадиган қўл соати эди.
«Хонадан чиқиб кетаётганида эса, вой, эсимдан чиқибди – Ламборджини ёки Феррари? Мен бу оддий суҳба деб ўйладим. У қайси машина яхшироқ деб сўраяпти деб ўйладим ва Ламборджини дедим. Кейин у мендан қайси ранг деб сўради, мен қора деб жавоб бердим».
«Бин Салман 3 ҳафтадан кейин эшигинг олдида туради, ҳаммаси учун узр сўрайман деди».
Айтилган вақт эшиги тагида қора рангли яп-янги Ламборджини автомобилини кўргач, рэпер ҳайратдан лол қолди. – «Мен у ҳазиллашяпти деб ўйлагандим!»
Валиаҳд шаҳзоданинг исрофгарчилиги нафақат Лил Уэйнни, балки бутун араб дунёсини ҳам ҳайрон қолдирди – ижтимоий тармоқлар ғазабга тўла шарҳларга тўлиб кетди.