Бунга жавобан мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ирадж Харирчи агар Қумдаги коронавирус қурбонлари айтилган соннинг ҳеч бўлмаса тўртдан бирини ташкил қилса, лавозимини тарк этишга тайёрлигини айтди.
Шу билан бирга, у ёлғон хабарларни тарқатувчилардан қурбонларнинг исм-шарифларини санаб беришни талаб қилди.
Бунга қадар, Қумлик депутати Аҳмад Амирабади Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарини фуқароларни алдашда айблаган. Унинг сўзларига кўра, коронавирус уч ҳафта олдин шиалар учун муқаддас жойда топилган, аммо касалликнинг дастлабки иккита ҳолати фақат 19 февралда оммага эълон қилинган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда Эронда 64 кишида коронавируснинг янги тури аниқланди, улардан 12 таси ўлим билан тугади.
Бир кун олдин Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний қуролли кучларни коронавирус эпидемиясига қарши курашда фойдаланиш режаларини эълон қилди, дея хабар беради Президент матбуот хизмати.
Бу орада, Хитой ушбу касалликка қарши вакцина ишлаб чиқилганини эълон қилди. Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй вакцинанинг COVID-19 га қарши самарали эканлиги намойиш этилганини айтди.