9 киши қуролланган ирқчи қурбонига айланди. Кейинчалик уйида немиснинг онаси билан ўлик ҳолда топилган, у ўзини отишдан олдин онасини ўлдирган. Германия федерал прокурорларининг сўзларига кўра, жиноятчининг ирқчи ва мусулмонга қарши қарашлари унинг 24 саҳифали манифест ва видео хабарларидан аниқ бўлди.
Қурбон бўлганларнинг кўплиги ва очиқдан-очиқ нафрат характерига қарамай, Ғарб оммавий ахборот воситалари Ханау шаҳридаги ҳужум ҳақида кечикиш билан маълум қилдилар - Европада ва Қўшма Штатлардаги йирик нашрларда этник мусулмонларни қирғин қилиш тўғрисидаги маълумотлар фақат пайшанба куни пайдо бўла бошлади, мақолалар сарлавҳалари эса «топқирлиги» билан ажралиб турарди - Ғарб журналистлари ўз репортажларида отишма ҳақида "террорчи", "исломофобик" ёки "нафратланган" сўзларидан қочган ҳолда ҳар хил эпитетлар ёзилган.
Жаҳон ҳамжамияти буни эътиборсиз қолдирмади.
"Яна бир улуғвор оқ танли террорчи Германияда камида 10 кишини ўлдирмоқда, одамлар эса қилт этгани ҳам йўқ –ахир у «Аллоҳу Акбар» деб қичқирмади", деб ёзди америкалик имом ва ўқитувчи Умар Сулаймон ўз твиттерида.
«Шундай қилиб, оқ танли супремаcист, исламофобик, эвгенийист ва инцел Ханау шаҳридаги чилимхонада , асосан, курд мусулмонларни ўлдиради ва унга"руҳий касалликка учраган ўқчи"деб ном беришмоқда. Йўқ, у ўнг-радикал террорчидир», деди шимоли-ғарбий Англия собиқ бош прокурори Назир Афзал.
“Германияда яҳудий жамоасига ҳужум қилингани, бундан кейин Би-би-си қурбонлар дини ва антисемитизм ҳақида гапирмаслигини тасаввур қила оласизми.
Ўнг-радикал террорчи отишма яқиндагина мусулмонлар орасида оммавий бўлган барларига ҳужум қилди. Бу исломофобия ва терроризм. Уятчанг бўлма, Би-би-си ”, - деб ёзган британиялик қўшиқчи Стив Брукштейн.
"Салом, Daily Mail газетаси, нега бу қаҳрамонни террорист эмас, ўқчи деб атаганингизга сабаби ўйлаб топал олмаяпман ... Буни қора бармоғингиз билан ишора қилолмайманми?" - киноя билан қўшилган бизнесмен ва инвестор Викас Шах.