loader
Foto

Озодлик ва Ғарбнинг икки томонлама стандартлари

Мусулмонларга қарши фаол Памела Геллер (Pamela Geller) томонидан тўланган рекламани ("Маданиятли одам ва ёввойи ўртасидаги урушда, маданиятли одамни қўллаб-қувватланг. Исроилни қўллаб-қувватланг, жиҳодни мағлуб этинг") бўяшга уринган Мона Элтахавининг (Mona Eltahawy) ҳибсга олиниши қадриятлари мақталган Ғарбдан чуқур умидсизликка сабаб бўлади.

Мусулмон ва мисрлик сифатида менга тез-тез бериладиган классик саволлардан бири бу менинг диним демократия ва инсон ҳуқуқларини "тан оладими" деган саволдир. Мен савол берганларнинг самимийлигига ишонмайман, назаримда улар: динимни "маданий" жамиятга мослаш мумкинми деб сўрамоқчи.

Гўё менга иккита танлов таклиф қилаётгандек. Биринчидан: менинг эътиқодимда ҳеч қандай ёмон нарса йўқлигини, албатта, у билан Ғарб стандартларига мувофиқ яшаш мумкинлигини тушунтириш. Иккинчидан: биз мусулмонлар "цивилизация"га яқинлашиш учун диний тамойил ва қоидаларимизни қайта кўриб чиқишга мослашувчан эканимизни исботлашга ҳаракат қилиш. Бу "ал-васатийя" (мўътадиллик) тамойилига риоя қилганингиз маъносида эмас, балки ҳаётингиз ва дунёқарашингиз одатда цивилизация билан синоним ҳисобланган Ғарб қадриятларига унчалик зид эмас деб фараз қилиб, сизни "унчалик ҳам мусулмон эмас" деб ҳисоблай бошлаганлиги учун "мўътадил" сифатида оброў қозонишингизга имкон беради.

Иккиюзламачи қадриятлар

Мен "Ғарб" ва "Ғарб қадриятлари" тушунчаларини умумлаштириш учун жуда кенг эканлигини биламан ва мен Исломда тафовутлар, турли мактаблар борлигини тан оламан, чунки мусулмонлар учун ҳар хил фикрдаги олимларнинг бўлиши яхшидир - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар.

Лекин шуни ҳам биламанки, либерализм, демократия, инсон ҳуқуқлари замонавий кўринишида асосан Ғарб доираларида Уйғониш даврида, бошқа халқлар, жумладан, мусулмонларнинг бевосита ва билвосита минимал иштироки билан вужудга келган.

Негаки, АҚШ Давлат котиби, Европа Иттифоқи элчиси, Буюк Британия Бош вазири ва бошқа Ғарб етакчилари бизни демократлаштириш, ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирмоқда. Улар бизни ўз мамлакатлари босиб ўтган йўлдан боришимиз кераклигини қайта-қайта эслатишга шунчалик иштиёқманд. Бу ҳатто АҚШ нинг Мисрга ҳарбий ёрдамини ҳукуматнинг "сўз эркинлиги, йиғилишлар ва дин эркинлигини ҳимоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш сиёсатини амалга ошириши" шарти билан амалга оширишгача борган.

Кўриниб турибдики, агар биз Ғарб ҳукуматлари ўзларининг геосиёсий манфаатларига ва/ёки ирқий хурофотга қараб, улар даъват қилаётган қадриятларга зид ва икки томонлама стандартларни қўллаётганини аниқласак, мослашишимиз ва "чидашимиз" кутилмоқда.

Мен америкалик мусулмонлар номидан гапира олмайман, лекин менинг тушунишимча, улар сўз эркинлиги билан оқланган мусулмонларга қарши ирқчилик хатти-ҳаракатларига тоқат қилишлари керак. Америка нега Исроилга қарши чақириқларга унчалик тоқат қилмаяпти деган классик саволга эса улар "Исроил" бутунлай бошқача, бу "алоҳида" ҳолат деган классик ишончсиз жавобни олишади.

Йўқ, "алоҳида" эмас. Икки томонлама стандартлар, Америкада ким уларни қандай оқласа ҳам, барибир икки томонлама стандартлардир.

Қизил чизиқ

Агар биз "Исроил" ҳақиқатан ҳам фаластинликларга қарши фақат алоҳида "ваҳший" жиноятлар содир бўладиган цивилизациялашган демократик давлат деб ҳисобласак ҳам, Памела Геллернинг рекламаси ўрнига худди шу нарса пайдо бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш мумкинми, лекин "Фаластинни қўллаб-қувватланг, Исроил терроризмини мағлуб қилинг" чақирув билан. Биз барча исроилликлар ҳақида эмас, балки террорчилар ҳақида гапираётганимизга эътироз билдирадиганлар кўп бўлмаса керак, чунки баъзи америкалик муаллифлар Элтахавининг хатти-ҳаракатига эътироз билдиришди ва бу реклама ҳамма мусулмонларни эмас, балки "жиҳодчилар"ни англатишини айтишган.

Ўтган ўн йилликлар давомида Америка сўз эркинлиги сионизмни танқид қилиш учун деярли қўлланилмаслигини тушуниш осон бўлди. Америкалик (масалан, Обама) ва исроиллик сиёсатчилар ўртасида вақти-вақти билан юзага келадиган кескинликларга қарамай, ёзувчи ва олимларнинг вақти-вақти билан яҳудий давлатининг қонунбузарликлари ҳақида гапириш табусини бузишга уринаётган овозига қарамай, ҳеч бир америкалик сиёсатчи журъат эта олмайдиган аниқ қизил чизиқ мавжуд.

Американинг икки томонлама стандартлари каби очиқ-ойдин нарсаларни яна айтиш ноқулай. Аммо бундан ҳам хижолатлиси шундаки, бу икки томонлама стандартлар америкаликлар ардоқлайдиган қадриятларни йўқ қилишда давом этмоқда.

Европада ишлар АҚШ никидан бироз фарқ қилади, лекин умуман олганда Ғарб нимани назарда тутаётгани аниқ. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари юксак қадрланади, аммо мусулмонлар учун улар ҳар доим истисно қилишга тайёр: Нью-Йоркдаги «Граунд-зиро» ҳудудидаги масжид билан боғлиқ жанжал, Францияда бурқа ва ниқаб кийиш тақиқлангани, мусулмонларга қарши экстремизмни эслайлик. Нидерландияда, Швейцарияда минораларни тақиқлаш - Буларнинг барчаси турли ҳолатлар, турли шароитларда ва турли жойларда содир бўлади, аммо қурбонлар ҳар доим бир хил - мусулмонлар.

Бу АҚШ Конституциясига киритилган биринчи тузатиш ёки Европанинг инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш борасидаги ютуқлари қадрланмаслиги керак дегани эмас. Инсоф билан тан олиш керакки, араб дунёсидаги мусулмонлар Ғарб эга бўлган кўплаб асосий ҳуқуқ ва эркинликлардан қисман маҳрум бўлган ва маълум даражада минтақада қўзғолон кўтарилмоқда. Аммо Ғарб ҳукуматлари ўзларининг икки томонлама стандартларини кучайтирар экан, мусулмонлар Ғарбдан, унинг эркинлик ва тенглик қадриятларидан кўнгли тўлди ва уларнинг универсаллигига ишонмай қўйди.

Манба: OnIslam

Абу Муслим тайёрлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР