loader
Foto

Халқаро ҳамжамият Ҳиндистонда мусулмонларга қарши зўравонликларни қораламоқда

«Ҳиндистон ҳозирда оммавий қотилликлар кенг тарқалган мамлакатга айланди. Бу қанақа хунрезлик? Мусулмонлар қирғини. Ким томонидан? Ҳиндлар томонидан» - деди Эрдўған Анқарадаги маърузасида.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ҳиндистон ҳукуматини мамлакатда муқаддас ислом зиёратгоҳларини таҳқирлаш ва «мусулмонларга қарши зўравонлик»ни тўхтатишга чақирди. «ИҲТ яқинда Ҳиндистонда бўлиб ўтган беайб одамларнинг ҳалок бўлиши ва яраланишига олиб келган мусулмонларга қарши зўравонликни, шунингдек, мусулмонларнинг мол-мулки ва масжидларга ўт қўйилиши ва вандализмни қоралайди», - дейилади баёнотда. ИҲТ шунингдек, «қабиқ жиноятлар» қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича юқори мансабли вакили ҳам Ҳиндистон ҳукуматининг мусулмонларга қилинаётган ҳужумларни тўхтатишга кодир эмаслиги борасида хавотир билдирди. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича шеф Мишель Бачелетнинг айтишича, ўтган йилнинг декабрида қабул қилинган янги қонун «катта хавотир» уйғотади, уни шунингдек, бошқа гуруҳлар мусулмонларга ҳужум қилганда полициянинг ҳаракатсизлиги ҳақида хабарлар ҳай ташвишга солмоқда. «Мен барча сиёсий етакчиларга зўравонликнинг олдини олишга даъват билан мурожаат қиламан», - деди Бачелет Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашда қилган нутқида.

Чоршанба куни АҚШ халқаро диний эркинлклар бўйича Комиссияси берга баёнотга кўра, у зўравонликлар ҳақидаги хабарлардан хавотирга тушган бўлиб, полиция мусулмонларга қилинган ҳужумларга аралашмагани ҳақида маълумотлар келтирди, Ҳиндистон полицияси ва федерал ҳукумати эса бу хабарларни инкор қилди. Эслатиб ўтамизки, мусулмонлар Деҳли полициясини тўқнашувлар пайти ҳинд оломонига ёрдам берганликда айблади.