Жанубий Кореяда насронийларнинг "Шинь-чондж гувоҳлик скиния ибодатхонаси" аъзолари, минг кишига коронавирус юқтирган. Ушбу сектанинг 12 нафар аъзосига нисбатан Сеул ҳукумати қотилликда айблов билан судга мурожаат қилди. Бундан ташқари, улар юқумли касалликлар тарқалиши устидан назорат бўйича қонунни бузганлик ва саломатликка зарар етказганликда ҳам айбланяпти.
Ҳаммаси қандай рўй берганди
Расмий шахсларнинг берган маълумотларига кўра, бу мамлакатда коронавирус касаллигининг авж олиши Тэгу шаҳрида бошланган бўлиб, бу ерда ушбу секта аъзолари маросимлар пайти бир-бирига касалликни юқтирган, шундан кейин вирус бутун мамлакат бўлаб шиддат билан тарқала бошлади.
Ҳукумат ушбу секта қавми – 230 минг кишини кўриб чиқди ва тахминан 9 мингга яқин киши коронавирус аломатлари ҳақида хабар қилди. Сектанинг 88-яшар етакчиси Ли Ман Хи ҳам коронавирусга таҳлил топширди, унинг натижалари ҳозирча маълум эмас.
Ушбу даъво мамлакатда ўзини мессия деб атаган етакчи бошчилигидаги диний гуруҳга нисбатан қаҳр-ғазабнинг кучайиб боришидан далолат беради.
Барча католик черковлар ёпилди. Бу 236 йил ичида биринчи марта рўй берди
Шу билан бир пайтда Жанубий Кореяда барча католик черковлари якшанба куни Covid-19 вируси тарқалишининг олдини олиш чораси сифатида ёпиб қўйилди. Шунингдек, бошқа кўплаб жамаот тадбирлари ҳам бекор қилинди.
Жанубий Кореяда католик черкови қавми 5,8 миллион кишига яқин бўлиб, бу мамлакатда энг кўп сонли динлардан биридир. 7 мартгача 1734 та черковда диний ибодатлар ўтказиш тўхтатиб қўйилди.
Бу католицизм Жанубий Кореяда мавжуд бўлган 236 йил ичида мисли кўрилмаган ҳолатдир.