loader
Foto

Сурия режими Идлибда тинчлик битимини бузмоқда

Маълумотларга кўра, бугун Урум ас-Сугра ҳудудидан Туркия қуролли кучлари таъминот карвони пулемётлардан ўққа тутилган. Бундан ташқари, Туркия армиясининг бўлинмаларидан бири жойлашган жойдан 800 метр масофадаги ҳудуд миномётлардан ўққа тутилди.

Асад тарафдорлари Идлиб вилоятининг жанубидаги Маарат Алия, Фаттира, Кастун, Кан Сафра, Зияра, Ибзумо, Сфуҳин, Бара ва Тукад ҳудудларида, шунингдек, Ҳама вилоятида ҳужумларни амалга оширгани аниқланган.

Яқинда режим артиллерияси Идлибдаги Шухен, Фатире ва Кефер Авид қишлоқларига қарийб бир соат давомида артиллерия забраси берди.

Шу билан бирга, иккита танк ва иккита зирҳли транспорт воситаларидан иборат кўп сонли жангарилардан иборат режим қўшинлари карвони Кефренбил буфер зонасининг ғарбида (Идлиб вилоятининг жанубий қисми) Буреж ва Марет Мукес аҳоли пунктларида олдинга ўтиб, позицияларни эгаллаб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Москвада бўлиб ўтган Туркия-Россия саммити музокаралари якунига кўра, Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида сулҳ эълон қилинди. Ўт очишни тўхтатиш режими 6 март куни ярим тунда кучга кирди.

15 мартдан бошлаб Туркия ва Россия М4 автомагистрали бўйлаб қўшма патруллик қилишни бошлайдилар, бу ерда "хавфсизлик йўлаги" яратилади.