Тантаналарга мамлакатнинг жамоат арбоблари, Душанбеда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари таклиф этилади (уларнинг қайси бири келиши қизиқ).
Турли манбаларга кўра, "Тожикистон мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионида 7000 дан 12 минггача одам, асосан талабалар ва ўрта мактаб ўқувчилари театрлаштирилган томошага жалб қилинади.
Бунда, «Азия-Плюс» хабар қилишича, коронавирусга қарши кураш республика штабида аввалроқ бу йил Наврўз байрамини нишонлаш бўйича театрлаштирилган саҳналар ва оммавий сайллар бўлмаслиги, «ҳукумат даражасидаги тадбирлар эса чекланган сонли меҳмонлар ва артистлар иштирокида» бўлиб ўтиши айтилганди. Афтидан, ҳукумат ўз фикридан қайтган кўринади, чунки шу пайтгача COVID-19 вируси юқтириб олиш борасида биронта ҳолат қайд этилмади.
Душанбеда ҳам Наврўз кунларида оммавий тaдбирлар, шу жумладан очиқ осмон остида концертлар бўлиб ўтади. Пойтахт ипподромида пойга бўлиб ўтади.
"Коронавирус тарқалишининг таҳдидига қарамасдан, биз ҳар бир байрамда фуқароларимизнинг хавфсизлиги учун барча зарур чораларни кўрамиз ва бу сафар ҳам шундай бўлади", дея ишонтирди Душанбе шаҳар ҳокимлиги, бунда қандай чоралар кўрилганини айтмасдан.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон коронавирусдан холи бўлиб қолмоқда, аммо барча қўшнилар, шу жумладан Ўзбекистон ва Қирғизистонда ҳам ушбу ҳолатлар аниқланган. Шунга қарамай, мамлакатда фуқароларнинг ҳаракатланишига қатъий чекловлар жорий этилмаган: мактаблар, университетлар, ташкилотлар ва умумий овқатланиш корхоналари ишлаб турибди. Республикага келган тожиклар ва айрим мамлакатлар фуқаролари танлаб карантинга олинмоқда.