loader
Foto

Эронда коронавирус «профилактикаси»дан 60 дан ортиқ киши ўлди

Аввалроқ Хузистон вилоятида 36 киши ва Форс вилоятида метанолдан заҳарланиш натижасида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Прокуратура баёнотида жабрланувчилар бу уларга коронавирусни юқтирмасликка ёрдам беради деб ўйлаган ҳолда метил спиртини ичганини таъкидлайди. Улар бу маълумотни Интернетдан олишган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 18,4 минг киши коронавирус билан касалланган, 1,2 мингдан ортиқ киши вафот этган, яна 5,9 минг киши даволанган.