"24 мартдан бошлаб Қирғизистондаги юзага келаётган вазият ва COVID-19 пандемияси эълон қилингани сабабли, тожик-қирғиз чегарасидаги барча назорат пунктлари вазият барқарорлашгунча ёпилди", - деди агентлик ҳамсуҳбати.
Унинг сўзларига кўра, ушбу чеклов мамлакатга кирган Тожикистон фуқаролари ва Тожикистонни тарк этаётган бошқа мамлакатлар фуқаролари, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари, Тожикистонда аккредитациядан ўтган дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек ҳукумат делегациялари аъзоларига татбиқ этилмайди.
Тожикистон илгари Ўзбекистон, Афғонистон ва Хитой билан чегараларини ёпиб қўйган эди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 24 март ҳолатига кўра, Тожикистонда COVID-19 касаллиги қайд этилмаган.