Пандемия натижасида эълон қилинган Карантин жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам карантин эълон қилади, иш тартиби онлайн режимга ўтади ва аҳолининг мурожаатларини онлайн шаклда қабул қилади ва белгиланган тартибда жавоб қайтаради.
Карантин вақтида асосий ишга таъсир этмаган ҳолда ходимлар меҳнат таътилига чиқарилади, айримлари масофадан туриб ишлаш тартибига ўтади. Қабулхона, бўлимлар ва хоналарда дезинфекция ишлари амалга оширилади. Карантин жараёнида Диний идора ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради. Таъкидланганидек, сўровлар электрон ва телефон орқали қабул қилинади.
Фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг umi-devon@umail.uz электрон манзилига мурожаатларини йўллашлари мумкин. Шунингдек, сўровлар қуйидаги 78-150-64-40 телефон рақами орқали ҳам қабул қилинади.
Шунингдек, мўмин-мусулмонлар диний саволларига жавобларни fatvo.uz сайти, @SavollarMuslimUzBot телеграм боти ва 78-150-33-44 call-марказ орқали ҳам олишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар қилди.