Ҳаттоки одамлар уйида ўтирганда ҳам даслабки 5-10 кунда касалланганлар статистик сони ўсиши мумкин. Лекин кўп сонли одамлар касалланиши риски бўлмайди. Энг юқори нуқтага етгач, инқироз пасая бошлайди. Потенциал касалланганлар аниқ топилиши ва карантин ҳудудига жойланиши, беморлар эса касалхонага ёткизилиши мумкин, - дейилади хабарда.
Алламжоновнинг фикрига кўра, кўчаларни ва транспортни дезинфекция қилиш ва чегараларни ёпиш йўли билан шаҳарни вируслардан тўлиқ тозалаш учун 1 ой талаб қилинади.
Ўйлашимча, ҳукумат дастлаб қбаул қлиинган режа бўйича ҳамма ишларни тўғри амалга оширяпти. Фақат одамлар буни тушунишлари ва тўғри қабул килишлари керак. Деярли барча мамлакатлар шундай чоралар кўришга мажбур бўлмоқда. Иккинчи босқичда мамлакатлар ўртасида авиақатнов тикланади, - деди Алламжонов.
Эслатиб ўтамизки, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 144 кишини ташкил қилади.