Татаристон мусулмонлари диний идораси Украинадаги махсус ҳарбий операцияда иштирок этиш мақсадида Татаристондан сафарбар қилинган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун 2,5 млн рублдан ортиқ маблағ тўплади. Бу ҳақида 12 октябрь, чоршанба куни муфтийлик матбуот хизмати маълум қилди.
"Республика вилоятларидаги муҳтасиб имомлар, масжид имомлари ва мусулмон жамоат фаолларининг саъй-ҳаракатлари билан муфтийлик томонидан шу кунгача 2 млн 584 минг 455 рубл йиғишга муваффақ бўлинди", — дейилади диний ташкилот хабарида.
Маблағлар тўплаш Татаристон Республикаси мусулмонлари диний идораси қошидаги "Закот" хайрия жамғармаси томонидан амалга оширилади. Шунингдек, хабарда айтилишича, йиғилган маблағлар "Татаристондан сафарбар қилинган аскарлар учун махсус ҳарбий операция зонасига ҳалол озиқ-овқат сотиб олиш ва жўнатиш" учун ишлатилади.