loader
Foto

Қозонда Ўзбекистон Бош консулхонаси очилади

Бу масала Қорақалпоғистон Республикаси делегацияси аъзоларининг Қозон шаҳар ижроия қўмитаси вакиллари билан 27 сентябрь куни бўлиб ўтган учрашувида бошқа масалалар қаторида муҳокама қилинди.

Томонлар ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон вакиллари Қозон ва Татаристон билан ҳамкорлик борасида улкан истиқболларни қайд этдилар, боз устига, икки республикани кўплаб жиҳатлар, жумладан, маданият, дин ва маиший ҳаёт хусусиятлари бирлаштириб туради.