loader
Foto

Ой энди АҚШникими? Трамп АҚШнинг Ой ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳақида фармонни имзолади

«Америкаликлар қўлланадиган қонунчиликка мувофиқ космик маконда ресурсларни тижорат асосида тадқиқ этиш, қазиб олиш ва фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишлари лозим», - дейилади фармонда.

Шу билан бирга, ҳужжатда таъкидланишича, космос ҳам юридик, ҳам жисмоний нуқтаи назардан «инсон фаолияти учун ноёб макон ҳисобланади ва АҚШ уни умумий мулк сифатида кўриб чиқмайди», шу сабабли мамлакат сиёсати «космосда ресурслар қазиб олиш ва фойдаланишни халқаро қонунчиликни рағбатлантириш»га йўналтирилган бўлиши лозим  .

Хусусан, АҚШ Ойда ва бошқа осмон жисмларидан давлатлар фаолияти ҳақидаги Битимни тан олмайди, дейилади фармонда. «Шу муносабат билан давлат котиби бошқа ҳар қандай давлат ёки халқаро ташкилот томонидан Ой ҳақидаги Битимни у ёки бу тарзда оддий халқаро ҳуқуқни ифодалайдиган ҳужжат сифатида талқин қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларга қаршилик килиши лозим», - дейилади унда.

БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси билан 1979 йилнинг декабрида қабул қилинган Ойда ва бошқа осмон жисмларидан давлатлар фаолияти ҳақидаги Битимда таъкидланишича, Ернинг йўлдошини тадқиқ этиш ва ундан фойдаланиш бутун инсоният мулки ҳисобланади ва бутун дунё мамлакатлари манфаатларида амалга оширилиши лозим. Ойни тадқиқ этиш билан шуғулланувчи давлатлар ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик тамойилларига риоя қилишлари зарур.

«Ой ва унга суверенитет эълон қилиш, на фойдаланиш ёки оккупация йўли билан, на бошқа ҳар қандай воситалар билан миллий ўзлаштирилиши мумкин эмас», - таъкидланади битимда.

Трамп 2019 йил мартида америкаликларни «ҳар қандай ҳақ эвазига» америкаликларни Ойга юборишн талаб қилди ва бунинг учун NASA га беш йил муддат берди. Шундан сўнг маҳкама икки босқич – Ойга биринчи аёл бўлган экипаж тушириш ва унда инфратузилма яратган ҳолда йўлдошга парвоз қилишдан иборат бўлган «Артемида» космик дастури ҳақида эълон қилди. Бу лойиҳа учун президент NASA га қўшимча 1,6 млрд доллар ажратини ваъда қилди. Шу йилнинг сентябрида дастурга Австралия ҳам қўшилди.

Февралнинг бошларида Трамп конгрессдан Марс ва Ойга парвозлар дастурига пул ажратишни сўради. Бу «Ойга парвоз қилган кейинги эркак ва биринчи аёл америкалик астронавтлар бўлиши ва <…> Америка Марсга байроғини ўрнатган биринчи мамлакат бўлиши» учун зарур, деди у.