"Бугунги кунда тарқатилган коронавирус фитнаси назарияларининг аҳамияти шунчалик каттаки, уларнинг жиддий қабул қилинишини тасаввур қилиш қийин, - дейди мақола муаллифи Себастян Лебер. - Аслида бундай хабарлар ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ўн минглаб одамлар томонидан тарқатилади. Эзотериклар ва найрангбозлар, диний ақидапарастлар ва ўнг қанот экстремистлар, шунингдек, ноаниқлик туйғусига берилиб кетган одамлар томонидан"
"Бунинг оқибатлари жуда аниқ. Фитна назариялари нафақат тегишли чораларни эътиборсиз қолдириб, ўзларини ва бошқаларни хавф остига қўяди. Фитна назариялари озчиликларга нафратни қўзғатиши, тиббий ёрдамга хавф солиши ва муайян жиноятларга гижгижлаши мумкин".
"Хусусан, бир неча юз евро эвазига табиблар масофадан даволашни таклиф қилишади - уларнинг фикрига кўра, вирусни интенсив фикрлаш йўли билан зарарсизлантириш мумкин. Ўзини «руҳий жарроҳ» ва «ҳаётий куч бўйича маслаҳатчи» деб атаган Фулда шаҳридан бўлган бир аёл одамларни «537354» рақамлари ёзилган қоғоз варақларини осиб қўйишга ундайди. У «бу сеҳрли формулани кўринмас дунёнинг мавжудотларидан олгани»ни даъво қилмоқда. Аёл: "Бу рақамларни ҳамма жойда ёзинг, айниқса одамлар кўп бўлган жамоат жойларида", масалан, поезд станцияларида ёки савдо кўчаларида (... ) Россиялик гуру бу ҳақида шубҳа билдирди. Унинг таъкидлашича, коронавирусдан ҳимоя қилиш учун рақамларнинг тўғри комбинацияси - "4986489", хабар қилади нашр.
"Конспирологлар COVID-19 тарқалиши айнан Хитойнинг Ухан шаҳрида бошлангани тасодиф эмас деб ҳисоблашади. Охир оқибат, мобил алоқа учун янги частота - 5G учун жуда кўп миноралар мавжуд. Аломатлар радиация туфайли келиб чиқади ва вирус, уларнинг фикрича, йўқ. Лекин 5G ишлатилмайдиган мамлакатларда, масалан Эронда, вируснинг ҳолати тўғрисида тушунтириш берилмаган. Буюк Британияда 5G танқидчилари сўнгги кунларда бир нечта уяли алоқа минораларни ёқиб юборишди. Бунда коронавирус инқирозигача танқидчилар узоқ вақтдан бери қўшимча таъсирга биринчи навбатда, соч тўкилиши ва теридаги тошмаларни ўз ичига олиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Энди бу аломатлар ҳақида бошқа гапирилмаяпти"- дейди нашр.
"Айрим конспирологларнинг фикрича, пандемия ёвуз кучлар томонидан "янги дунё тартибини" яратиш учун аллақачон режалаштирилган эди. Уларнинг мақсади инсониятни қул килишдир. Бунинг учун саҳна ортидаги қўғирчоқ ўйнатувчилар оммавий эмлаш, нақд пулни бекор қилиш, назорат қилиш ва ҳаракатланишни тақиқлашга эришмоқчи - буни аҳолига коронавирусга қарши курашда хавфсизлик чораси сифатида етказишмоқчи. Бу ғоя ўнг қанот экстремистик доираларда, айниқса ҳамма нарсада яҳудийлар ёки Исроил тарафдорлари туради деб тахмин қиладиган анти-семитлар орасида кенг тарқалган".
"Ўзини-ўзи онг тадқиқотчиси деб атаган Бруно Вюртенбергер каби мутахассислар, аксинча, дунёда рўй бераётган воқеалар - ижобий нарса деб ҳисоблашади. Хаёлий бетартиблик, унинг фикрича, ёвуз ҳукмдорларни ва уларнинг орқасида турганларни (улар иллюминат ва сатанист деб ҳам аталади) йўқ қилиш учун фойдаланилади. Буни амалга оширадиган яхши кучлар бир вақтнинг ўзида унда ҳеч ким оч қолмайдиган ва уруш бўлмайдиган "инсонпарвар ва муҳаббатга тўла" тизимни яратадилар. (...) Жамият ҳаётининг тўхташи, конспирологлар фикрига кўра "тартиб ўрнатилгунга қадар халақит бермаслигим учун" кўзда тутилган.
"Бу назариянинг исботи бўлиб қайсидир сиёсатчи карантинга кетгани ҳақида ҳар бир янги хабар хизмат қилади: конспирологларнинг сўзларига кўра, у вирусни умуман юқтирмаган, у фақат ёвуз ҳукмрон элитанинг бир қисмидир - ва энди тозалаш доирасида озодликдан маҳрум қилинган. Бу аллақачон Ангела Меркель, шаҳзода Чарлз ва Борис Жонсон (...) га дахл қилди. Карантиндан кейин Германия канцлери ўрнини қиёфадоши билан алмаштиради", деб ёзади газета.
Нью-Йоркка келган улкан сузувчи шифохона, конспирологларнинг фикрига кўра, касаллик юқтирганларни даволаш учун эмас, балки йиллар давомида элита томонидан қийноққа солинган юзлаб қутқарилган болалар учун мўлжалланган. "Қийноқлар гўёки болалар организми адреналин парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган адренохром ишлаб чиқиши учун қилинган. Гап шундаки, сиёсатчилар учун, масалан, Хиллари Клинтон ва бошқа "сатанистлар" учун у ёшлик эликсири бўлиб хизмат қилади", - дейилади мақолада.
"Анти-семитлар янги версияда одатда ишониладиган нарсаларни тарқатиш учун коронавирус инқирозидан фойдаланадилар. Уларнинг сўзларига кўра, яҳудийлар душманларига катта зарар этказиш учун вирусни танлаб тарқатишади ёки одамзотни ваҳима солиш учун мавжуд бўлмаган касаллик қўзғатувчи ҳақида миш-мишларини тарқатишади ва шу тариқа уни назоратга олишга уринади. (...) Исроил олимлари эмлаш устида жадал ишлаётгани ҳақидаги хабар, шунингдек, яҳудийларнинг айбдорлигининг исботи сифатида кўрилмоқда: вирусни ихтиро қилган киши, албатта, исталган пайт вакцинани ҳам ўйлаб топиши мумкин. Ўнг экстремистлар яҳудийларга касаллик юқтириш учун атайлаб уларга қарата йўталишга чақирадилар”, - дейилади мақолада.
"Баъзи христиан оқимлари ва мазҳабларининг воизлари коронавирусни Худонинг адолатли жазоси деб билишади. Худо, уларнинг сўзларига кўра, абортни ва бир жинслилар ўртасидаги никоҳни қонунийлаштиришдан ғазабланди. Берлин ва Германиядаги рус православ черкови епископи Михаэл Арндтнинг сўзларига кўра,"бугунги фалокат бизга Буюк рўза пайти тушгани бежиз эмас". У шунингдек эҳтимолий гуноҳкорларни ҳам аниқлади: "Худонинг аёл билан эркак ўртасида белгилаб қўйган фарқни тан олмаганлар".
"Америкалик баскетболчи Коби Брайантнинг ўлими коронавирус пандемияси билан боғлиқ деган назария мавжуд. Бунинг исботи гўёки рад қилиб бўлмайди. Масалан, Брайант Калифорниянинг Ньюпорт-Бич шаҳрида – айнан "Корона-дел-Мар" деб номланган ҳудудда дафн этилган. Агар Google ёрдамида COVID сўзини ибронийчага ва кейин инглизчага таржима қилсангиз, Kobe сўзини олиш мумкин"
Коронавирус пандемиясини Нострадамус ҳам башорат қилган эмиш. Унинг огоҳлантиришча, «иккиланган йил» (2020) шарқдан «қиролича» келади ва жаҳон иқтисодиётини вайрон қилади. "Лекин Нострадамус асарларида бу сўзларни топа олмайсиз. Кимдир буни ўйлаб топган ва ижтимоий тармоқларда тарқатган, – дейди нашр. – Ким истаса, бунга мустақил равишда ишонч ҳосил қилиши мумкин: Нострадамуснинг барча сатралрини қидирув функцияси ёрдамида осонгина топиш мумкин".
"Бошқаларнинг айтишича, поп қўшиқчиси Мадонна пандемия ҳақида башорат қилган. 2019 йилда "Евровидение"да муваффақиятсиз чиқиш чоғида Мадонна бошига тож кийиб олган, раққосалар эса противогазда рақс тушганди. Қўшиқнинг «Келажакка ҳам етиб бормайди» сатрининг маъноси ҳам ўзгача", – деб ёзади Der Tagesspiegel.