Роналду мусулмон маданиятига биринчи марта мурожаат қилиши эмас. Хусусан, Роналду ва Месут Ўзил "Реал Мадрид" футбол клубида биргаликда ўйнаб юрган пайтлари турк футбоолчиси марта португалиялик ҳамкасбига араб тили асослари ва Қуръони каримни ўқиш қоидаларини ўргатаётганини айтишди. Ўзилнинг сўзларига кўра, Роналду Қуръон ўқишни ва Ислом ҳақида ҳикояларни тинглашни жуда яхши кўрар эди ва унинг энг севимли сураси "Фотиҳа" эди.
2013 йил Роналду билан реклама шартномаси тузган Саудия Арабистони уяли алоқа оператори “Mobily” футболчига португал тилига таржима қилинган Қуръон нусхасини совға қилди.
Бундан ташқари, Роналду бир неча марта Фаластин халқини қўллаб-қувватлаб чиққан. Хусусан, Доғистон туб халқлар Ассамблеяси раиси Муртуз Гасангаджиев бир неча йил олдин потругалиялик футболчининг қуйидаги сўзларини келтириб ўтган: "Мен ўзимнинг исмимни лабларида янграётган ва йиғлаб турган Фаластин болаларига кўз ёшларимсиз қаролмайман. Мен мусулмонларни жуда яхши кўраман, чунки уларнинг ҳаётлари тартибли ва идеалга ўхшайди, асло тартибсиз эмас. Мен Ислом ҳақида жуда кўп нарсани биламан ва ишонч билан айта оламанки, сўнгги пайтларда матбуотда у ҳақида ёзилганларнинг ҳаммаси ёлғондир".
2016 йил баҳорида Криштиану яҳудий экстремистлари қурбонига айланган 5 ёшли Фаластинлик бола Аҳмад Довабша билан учрашди.