loader
Foto

АҚШ коронавирусга қарши курашни бошқаришни истамоқда

Шу билан бирга, Америка Қўшма Штатлари ҳали ЖССТ раҳбариятини ўзгартиришни талаб қилмади, чунки ҳозирда "бундай алмаштириш вақти эмас", деб хабар беради ТАСС агентлиги Bild нашрига таяниб.

"Ортга назар ташлаб, ЖССТ ўз вазифасини қандай бажараётганини кўриш учун ҳали кўп вақт бўлади", деди Давлат департаменти раҳбари ва Вашингтон "Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маблағларини қайта кўриб чиқмоқда" деб қўшимча қилди.

У ЖССТ касалликлар тўғрисида барча маълумотларни бермаган давлатларни жазолаши керак, деган фикрни билдирди.

Помпеонинг таъкидлашича, Америка давлатининг раҳбари Доналд Трамп коронавирус тарқалишига қарши курашда ҳар қандай мамлакат, шу жумладан Хитой билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Давлат котибининг таъкидлашича, энди Хитой билан коронавируснинг тарқалиши бўйича жанжал қилиш вақти эмас, "қасос олиш вақти эмас", балки  "аввалгидек, аниқлик ва ошкоралик вақти".

Таъкидлаш жоизки, АҚШ ва Хитой вакиллари ушбу вирус сабаблари тўғрисида «сиртдан» мунозараларга киришдилар. АҚШ давлат котибининг "Ухан вируси" иборасини ишлатиши Пекиннинг танқидига сабаб бўлди.

Помпеонинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар "дунёга барчамизга таъсир этадиган ушбу пандемияни бошдан кечиришга ёрдам бериш учун етакчилик ролини олишга тайёр".

Помпео "ошкоралик" ҳамда "ахборот ва маълумотларнинг ҳақиқати" га чақирди. Унинг таъкидлашича, пандемияда нотўғри маълумотларнинг тарқалиши "ҳақиқий таҳдиддир". Унинг сўзларига кўра, давлат нотўғри маълумотларга мурожаат қилиб, "нафақат ўз фуқароларининг, балки бутун дунёдаги одамларнинг ҳаётига таҳдид солмоқда".

Давлат департаменти раҳбари, шунингдек, Эрон ва Венесуэлага инсонпарварлик ёрдамига АҚШнинг санкциялари таъсир этмаслигини айтди. Помпеонинг сўзларига кўра, унинг мамлакати Шимолий Корея каби Эрон ва Венесуэлага гуманитар ёрдам таклиф қилган.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар "бу гуманитар инқироз эканлигини тушунади", аммо улар амалдаги санкцияларни "мутаносиб" деб билишади, чунки "давлат раҳбарлари ўз халқи учун жавобгар бўлиши ва улар учун тўғри қарор қабул қилиши керак".

Помпео Эронни "террорчиларни молиялаштириш бўйича дунёдаги етакчи ўйинчи" деб атади ва "Эрон халқи гуманитар ёрдамни кўрмаслиги мумкин", чунки "пуллар дори-дармон сотиб олиш учун Эронга эмас, балки коррупционер амалдорларга сарфланади".

«Улар инсонпарварлик ёрдами учун берилган пулларни олиб, ўзларининг чўнтагига ва террорчилари вакилларининг чўнтагига солиб қўйишмоқда», деди Давлат департаменти раҳбари ҳамда Қўшма Штатлар «венесуелаликлар, эронликлар, шунингдек Шимолий Корея фуқароларининг ҳаётини яхшилашни» ва «уларни қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келадиган ҳамма нарсани қилиш»ни истайди деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Вашингтон Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг бюджетига ажратмаларнинг тўхтатилишини эълон қилди, бунга ЖССТнинг Европа бўлими директори салбий жавоб берди: коронавирус пандемиясига қарши курашнинг ўткир даврида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маблағларини қисқартира олмайсиз.

Америка Қўшма Штатлари дунёдаги энг кўп касаллик юқтирилган ҳудудлар рейтингида биринчи ўринни эгаллайди.

ВЗГЛЯД газетаси нима сабабдан америка соғлиқни сақлаш тизими коронавирус пандемиясининг олдини олишга қодир бўлмагани ҳақида гапириб берди.