loader
Foto

Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштириш тўхтатилгани ҳақида маълум қилди

Трампнинг фикрига кўра, ташкилот ҳаракатлари COVID-19 ҳақида Хитой «дезинформацияси»га хизмат қилган, бу акс ҳолда рўй бериши мумкин бўлган кўламдан кенгроқ авж олишга олиб келган.

Трампнинг айтишича, америка солиқ тўловчилари ҳар йили ЖССТ бюджетига 400-500 млн доллар тўлаган бир пайтда Хитой 40 млн доллар тўлайди. «АҚШ ташкилотнинг бош ҳомийси сифатида ЖССТ жавоб беришини талаб килиши лозим», - таъкидлади у.