Италия Европанинг еткчи бешта лигаси ичида биринчи бўлиб коронавирус туфайли мамлакат чемпионатида танаффус эълон қилганди. Аввалроқ Италия футбол Федерацияси (FIGC) раҳбари Габриэле Гравина айтдики, А серияси 17 майгача тикланиши мумкин, лекин шунингдек, у мавсум сентябрь ёки октябрда тугатилиши мумкинлигини истисно қилмади.
Якшанба куни Италия ОАВ 4 майдан бошлаб ўйинчиларга ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш учун кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулот ўтказишга рухсат берилишини маълум килди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, Италияда коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган ҳолатлар сони 147 мингдан ошиб кетди, 18,8 минг киши вафот этган.