loader
Foto

Яқин Шарқ мамлакатлари карантинни юмшатишни бошлади

ЭРОН

Вафот этганлар расмий сони 6200 кишдан ортиқ бўлган, энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири саналган Эрон, касаллик ҳолатларининг мунтазам ўсиши кузатилмайдиган жойларда масжидлар очилишини эълон қилди.

Якшанба куни президент Ҳасан Руҳоний 132 туман, яъни мамлакат маъмурий туманларининг учдан бир қисми "эртадан бошлаб ўз масжидларини очиши"ни айтди.

"Ижтимоий масофа сақлаш жамоавий намоздан кўра муҳимроқ", дея давом этди у ҳамда Ислом хавфсизликни шарт деб билади ва масжидларда ибодат қилиш фақат "тавсия этилади" таъкидлади.



ИОРДАНИЯ

Якшанба куни Иордания пул маблағлари тақчиллигини ҳис қилаётган иқтисодиётни жонлантиришга ёрдам бериш учун карантин қоидаларининг енгиллаштирилганлиги сабабли иқтисодий фаолиятдаги барча чекловларни олиб ташлади.

Саноат ва савдо вазири Тарик Хаммурининг сўзларига кўра, энди корхоналар ва тармоқлар ишлаб чиқаришни қайта тиклашлари мумкин.

Хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда жамоат транспорти нормал фаолиятга қайтишига рухсат берилади. Университетлар ва мактаблар ёпиқ бўлиб қолади, тунда комендантлик соати давом этади.



БАХРЕЙН

Рамазон ойи бошидаги айрим чекловлар юмшатилгандан кейин ҳам Бахрейн мамлакат аҳолиси учун очиқ ҳавода ниқобда юришни мажбурий қилиб қўйди.

Аввалроқ савдо марказлари ва айрим магазинлар 9 апрелда очилиши маълум қилинганди.



БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИ

БАА пойтхти Абу-Дабидаги савдо марказлари чекланган сонли харидорлар учун очила бошлади.

Шанба куни Абу-Даби шаҳридаги учта савдо маркази мижозлар учун 30% ўтказиш қобилияти билан очилди. Бунда хавфсизлик чоралари кўрилди, жумладан, ҳарорат ўлчаш учун назорат қурилмалари ўрнатиш бўйича.

Эртаси куни Шаржада савдо марказлари, гўзаллик салонлари ва емакхоналар очилди.

Тижорат марказлари маҳаллий вақт бўйича соат 12:00 дан 21:00 гача, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар эса туну-кун ишлайди. Харидорлар доим ниқоб ва қўлқопда бўлиши керак.

WAM давлат медиа-агентлиги маълумотларига кўра, битта оила аъзоларига уч кишидан ортиқ тўпланиш учун жарима тўламасдан битта транспорт воситасида сайр қилиш рухсат этилади, хабар қилади Дубай полицияси.



САУДИЯ АРАБИСТОНИ

26 апрель куни Саудия Арабистони ҳукумати улгуржи ва чакана савдо дўконларига 29 апрелдан 13 майача бўлган икки ҳафталик муддат давомида, жумладан, савдо марказлари ва молл таркибида ўз фаолиятини тиклашга рухсат этилишини тасдиқлади.

Улгуржи ва чакана савдо марказлари ўтган ҳафта, 29 апрелдан маҳаллий вақт бўйича соат 9 дан 17 гача ишлашни бошлаганди.



ЛИВАН

Душанба куни Ливанда ижтимоий масофа сақлаш талабларига риоя қилиниши учун ўз майдонларининг 30%идангина фойдаланиш шарти билан ресторанлар очилишига рухсат берилди.

Лекин кўплаб корхоналар раҳбарлари ҳозирча такроран очилишни истамаётганлигини айтмоқда, чунки бундай чеклов шароитларида, бу қадар беқарор иқтисодиётда улар янада кўпроқ пул йўқотадилар.

Кафеларга, худди клублар ва барлар каби, июнь ойигача ёпиқ қолиш ҳақида кўрсатма берилган.



ИСРОИЛ

Якшанба куни Исроилда етти ҳафтадан бери биринчи марта мактаблар қисман очилди.

Таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, Исроилдаги мактабларнинг 80 фоизи яна очилган, лекин араб аҳоли пункталридаги мактаблар рамазон охиригача ёпиқ қолади.



ТУРКИЯ

Туркияда 11 майдан бошлаб сартарошхоналар, магазинлар ва савдо марказлари очилади. Бир қатор ҳудудларда кириш ва чиқишга чекловлар бекор қилинди. 20 ёшгача ва 65 ёшдан катта бўлганлар учун маълум кунлар бир неча соатдан кўчага чиқишга рухсат берилади. Масжидлар ҳозирча яқин кунлар давомида ёпиқ қолади.