«Кўриниб турибдики, бу сафарда амалий маъно йўқ эди, шунинг учун бу округ ҳудудида жорий қилинган карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади. Эслатиб ўтамизки, фақат ҳақиқатан ҳам зарурат туғилганда уйдан чиқиш мумкин. Бу қоида дини ва ирқидан қатъи назар барча фуқароларга тегишли, чунки ҳозирда бизнинг умумий душманимиз бор. Айниқса, ахлоқий ва жамоат обрўсига эга бўлган ва ўз хатти-ҳаракатлари билан бошқаларга ёмон ўрнак кўрсатадиган одамлар томонидан қонунни бузилишига йўл қўйиб бўлмайди", - дейилади нашрда.
Хаммонд ўзининг «салиб юриши» давомида йўл четидаги кафега тамадди қилиб олиш учун кирганида қўлга олинди. У полиция участкасига келтирилди, Toyota Prius русумли автомобили эса, жарима майдончасига олиб кетилди. Епископнинг кейинги тақдирини суд ҳал қилади.