loader
Foto

Коронавирус лабораторияда ишлаб чиқилган бўлиши мумкинми?

«Ҳар ҳолда, вирус Хитойдаги лабораториялардан бирида пайдо бўлган бўлиши мумкинлигини истисно қилмади, сешанба куни АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўшма қўмондонларининг раиси Марк Милли. "Бизда буни синчковлик билан ўрганган кўплаб разведка агентликлари мавжуд, - деди Мили АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер билан ўтказилган матбуот анжуманида. - Шунинг учун, ушбу босқичда мен шунчаки айтаман: бу ноаниқ". Гарчи далилларнинг салмоғи вируснинг табиий келиб чиқишини кўрсатса-да, "биз аниқ билмаймиз", деди у».

"Аслида қандай қилиб янги турдаги коронавирус одамларга юққани масаласи ҳақида якуний хулосалар ҳанузгача чиқарилмаган, - қайд қилади нашр. - (...) Бироқ фанда айрим ўзгаришлар бор: март ойининг ўрталарида швециялик микробиолог, профессор Кристиан Андерсен бошчилигидаги жамоа тадқиқотчилари коронавируслар оиласи таҳлилини нашр қилдилар. Унда олимлар вируснинг сунъий йўл билан ишлаб чиқилиши мумкин ёки мумкин эмаслигини мақсадли йўналтирилган ҳолда ўрганишган".

"Бунинг учун улар вирус юзасидаги ўсимталарни, оқсилларни ўргандик. Қўзғатувчи ўпка ёки ҳалқумдаги хўжайин-ҳужайрага ёпишиб олиш ва унга кириш учун бу тиканаклардан фойдаланади. Тадқиқот Sars-CoV-2 ва унинг «қариндош»лари ўртасида иккита муҳим фарқни аниқлаб берди: содда қилиб айтганда, оқсил бошқача тузилмага бошқача аминокислоталар таркибига эга".

"Олимларнинг таъкидлашича, ўрганилган белгиларга кўра, янги вирус одам ҳужайраларига осонлик билан зарар етказиши мумкин. Бироқ умуман олганда, у сунъий йўл билан ишлаб чиқилган биологик қурол билан боғлиқ ҳолада кутиш мумкин бўлган даража бўлганчалик оптимал тузилмаган. "Бу Sars-CoV-2 мақсадли йўналтирилган манипуляция маҳсулоти эмаслигининг кучли далилидир ", - дейилади таҳлилда".

"Бунинг устига, Sars-CoV-2 ни MERS ёки SARS каби анчадан бери маълум бўлган коронавируслардан эмас, балки шу пайтгача одам учун хавфсиз бўлган вирусдан ишлаб чиқиш нима кераклиги мутлақо тушунарсиз. Шу сабабли олимлар лабораторияда виурс ишлаб чиқиш сценарийси ҳақиқатдан йироқ деб ҳисоблайдилар", - дейилади мақолада.

"Улар вируснинг одамга фақат табиий йўл билан юқиш вариантини кўриб чиқадилар: у ёки тўғридан-тўғри кўршапалаклардан юқади, ёки оралиқ хўжайин бўлган бошка бир ҳайвондан. Бироқ Sars-CoV-2 аввал мутация килгани ва шу сабабли одам ҳужайраларига осон юқиши ёки одамлар орасида тарқалишни бошлаган, лекин ҳали аниқланмаган пайтдан кейин мутация қилгани ҳозирча маълум эмас", - деб ёзади Die Welt.

Манба: Die Welt