loader
Foto

АҚШ Ғарбга таслим бўлган Ухан лабораторияси олимлари ҳақида маълум қилди

"Улар оммавий ахборот воситаларида ҳозирча изоҳ беришмаган, аммо Ухан лабораторияси ва бошқа институтларнинг Ғарбга келган ходимлари энди Хитой Коммунистик партиясининг коронавирус инфекцияси пайдо бўлишида айбдорлигининг далилларини тарқатмоқдалар. Ўйлашимча, одамлар шокка тушишади", деди Баннон.

Унинг фикрича, Ғарб махсус хизматлари Пекиннинг айбдорлиги тўғрисида ишончли далилларга эга. Банноннинг сўзларига кўра, уларга "феврал ойининг ўрталаридан бери мамлакатдан қочиб кетган хитойлик олимлар" ҳам бу маълумотларни тақдим этишди.

29 апрел куни Трамп АҚШ махсус хизматкларига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Хитойнинг эҳтимолий тил бириктирувини текширишни буюрди. ЖССТ Хитойнинг Ухан шаҳрида лабораториялар мавжудлиги тўғрисида билган, деган миш-мишлар мавжуд.

Апрел ойининг бошида, ОИВни аниқлаш бўйича халқаро мукофотни олган Нобел мукофоти лауреати, француз Люк Монтанье лабораторияда коронавирус яратилганлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, SARS-CoV-2 молекуляр биологлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унга ОИТСга қарши вакцина яратиш учун ОИВ зарраларини қўшиб қўйишган. Кейинчалик унинг версиясини, шунингдек, россиялик олим Петр Чумаков ҳам тасдиқлади, у Ухан лабораториясининг мутахассислари "мутлақо ақлга сиғмайдиган ишлар" қилишаётганини айтди.

Бунга қадар, Американинг Fox News телеканали бир нечта манбаларга таяниб, янги турдаги коронавирус билан касалланган биринчи бемор Ухан вирусология институти лабораториясининг ходими бўлганлигини хабар қилди. Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян бунга жавобан, Ухандаги лабораторияда SARS-CoV-2 коронавирусининг ривожланиш версияси илмий асосга эга эмаслигини айтди. Америка Қўшма Штатлари Хитойни биринчи вирус инфекцияси ҳақида тўлиқ маълумотни ошкор қилишга чақирди.