Керакли ниқоблар йўқлиги сабабли, чет элга сафар пайтида касаллик юқтириб олган шифокор Сиктивкар вилоят касалхонаси ходимлари ва беморлари орасида коронавирусни тарқатди", - деб ёзади La Croix нинг Москвадаги мухбири Бенжамен Кенель.
"Расман Комида 305 та касаллика чалинганлик ва 3 та ўлим ҳолати қайд этилган. Шубҳасизки, уларнинг сони анча кўп...", - тан олади маҳаллий журналист аёл. Коми Республикаси касалхона тизимида мавжуд кўп сонли муаммоларга мисоллардан биттаси, холос (...). "Касалхоналарда хавфсизлик чоралари етарли даражада кўлимаяпти, шифокорлар ҳимоясиз. Бу риск ҳудудларидир, - огоҳлантиради машҳур шифокор Федор Катасонов. – Бизнинг касалхоналаримиз, айниқса, минтақаларда ҳеч нарсага тайёр эмас: бинолар эски, асбоб-ускуналар эскириб кетган, персонал малакаси етарли эмас, уларнинг иш ҳақи паст... Улар доим қўл остида бўлган воситалар билан ишлаяпти, лекин бунинг натижасида касалхоналарнинг ўзи қурбон келтирилган оптималлаштириш давлат сиёсати учун жавоб беряпти ".
"Бошқа бир шифокор ҳам жуда эрта бонг урди. «Шифокорлар иттифоқи» касаба уюшмалари иттифоқи раҳбари Анастасия Васильева ҳукуматни панедмия кўламини камайтириб кўрсатишда ва касалхоналарда ниқоб ва қўлқоплар тарқатишда айблади. (...) Мустақил ОАВ минтақаларда ниқоблар, қўлқоплар, термометлар, дезинфекция воситалари ва бошқа ҳимоя воситалари етишмаётгани ҳақида кўплаб репортажларга эга. Шифокорлар ва ҳамширалар кимдир докадан ниқоб тикаётгани, кимдир битта ниқобни бир неча кун тақиб юришини айтмоқда", - дейди мақола муаллифи.
"Владимир Путиннинг ўзи "дефицит" муаммоси мавжудлигини тан олди. Кремль раҳбари шифокор (ойига 980 евро) ва ҳамширалар (ойига 620 евро) учун қўшимча тўловлар ҳақида маълум қилди. (...) Кечиккан сафарбарлик, чунки касалхоналарга босим жуда кучайиб кетган. Коронавирус касалига чалинганларнинг учдан икки қисми шу ерга тўғри келади Москва шаҳрида ҳукумат «жуда катта беморлар оқими» ҳақида гапириб, санитария хизматлари аврал режимда ишлаётганини тан олди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда касалхоналар олдида тўпланиб қолган тез ёрдам машиналаридан иборат узундан-узоқ машиналар навбати намойиш этилган. Хавотирли рақамлар пайдо бўляпти: янги беморларнинг 45%дан ортиғи бу – 18-45 ёшдаги одамлардир", - деб ёзади La Croix.
"Шифокорлар пневомани ва коронавирусни даволаш учун стационарларни ажратмай қўгани учун ҳам босим кучаймоқда, шу пайтгача бу пандемия рақамларини минимал ҳолатда ушлаб туришга ёрдаб берарди. Пермда Анастасия Петрова исмли журналист «икки тарафлама пневомния» оқибатида ўлган, ваҳоланки, унда коронавирусга ижобий тест натижаси бор эди", - хулоса қилади Бенжамен Кенель.
Манба: La Croix