loader
Foto

Путин СССРнинг тикланиши ҳақида фикр билдирди

«Вести» кайд этишича, Путин бу интервьюни 2019 йил 1 октябрда Ереванда берган, бироқ бу баёнот эфирда илк бора пайдо бўлди.

"Ўтмишнинг баъзи фобияларини енгиш, Совет Иттифоқи ва Совет империясининг тикланиши ҳақидаги қўрқувни енгиб ўтиш, кучларни бирлаштириш барчага фойда келтиришини тушуниш, муқаррар равишда ўз йўлини топмоқда. Шу афзалликларни ҳис қилган ҳолда, бу афзалликларни жараённинг барча иштирокчилар ушбу афзалликларни ҳис қиладилар, биз олдинга силжиймиз, янги қадамлар қўямиз ва олға қараб ҳаракатланамиз" - деди Россия етакчиси.

Путиннинг таъкидлашича, "имкон бўлган барча жойларда" мамлакатлар бирлашиш орқали рақобатдошлик даражасини оширадилар ва собиқ СССР республикалари учун бу "мутлақо табиий нарса".

"Бизнинг умумий тилимиз, миллатлараро, давлатлараро мулоқот тилимиз бор, бу  - рус тили. Ҳамма мамлакатлар рус тилида эркин гаплаша олади. Бу улкан устунликдир. Бизда умумий бир давлатдан қолган умумий транспорт, энергетика ва алоқа инфратузилмаси мавжуд. Бу интеграциянинг яна бир улкан афзаллигидир", - изоҳ берди у.

«Ғарблик айрим ҳамкасблар қаршилиги» ҳақида гапириб, Путин улар шунчаки рақобатдан қўрқаётганини айтди.

«Улар рақобатчисининг имкониятлари ортиши ёки ўсишини истамайди. Лекин биз буни истаймиз, чунки бу одамларимиз фаровонлигини ошириш йўлидир. Шу сабабли бу ерда биз қилишимиз ва янада самаралироқ бўлишимиз мумкин бўлса-да, бу йўлда шу пайтгача ҳаракат қилмаганимиздан ташқари ҳеч қандай ажабланарли жойи йўқ", - деди Россия президенти.

Евросиё иқтисодий иттифоқи келажагини идеал ҳолатда қандй кўришни истаган бўлиши ҳақидаги саволга Путин «идеал нарсалар умуман бўлмайди, жумладан, давлатлараро муносабатда бўлмайди» деб таъкидлади. У эришилган қарорлар доимо муросани ифодалаши ҳақида изоҳ берди.

"Муроса бу – кимдир нимададир ён беришини англатади ва идеал вазият, бир қарашда, бўлиши мумкин эмас. Лекин у шу маънода идеалки, биз ўртамизда ўрнатилган муносабатлар тизими бу муросаларга эришиш имконини беради. Менимча, бу биз босим кўрсатиш, қўлларни қайириш йўлидан бормаётганимиз натижасидир. Бу муросалар кўнгилли равишда эришилганида эса, улар барибир бажарилади ва ҳақиқатда ишлайдиган воситаларга айланади", - деди Путин.