Чоршанба кун эрталаб Эрон ҳарбийлари «Касед» ракета ташувчиси ёрдамида 425 километр баландликда орбитага «Нур» деб номланган биринчи ҳарбий сунъий йўлдошни муваффақиятли учиргани ҳақида маълум қилди.
Сажиннинг фикрига кўра, биринчи ҳарбий сунъий йўлдош учирилиши, "шубҳасиз, Эрон ракета саноатининг ривожланишида катта қадам саналади". Бироқ, экспертнинг таъкидлашича, унинг Эрон ҳарбий салоҳиятини ошириш нуқтаи назаридан аҳамиятини ошириб юбормаслик керак.
"Мен бу йўлдош Эроннинг ҳарбий салоҳиятини фавқулодда кучайтириши мумкин деб ўйламайман, лекин барибир бу муҳим ҳодиса. Эрон биринчи марта космосдан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш ҳақида баёнот берди", - изоҳлади Сажин. Шу билан бирга, шарқшуноснинг таъкидлашича, Эронда "ҳарбий технологиялар соҳасидаги эришилган ютуқлар билан тарғибот кампаниялари жуда кучли". "Бу ерда ҳам шусиз ўтмади", - хулоса қилади эксперт.
Ушбу сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқиш февралнинг бошларида бошқа бир, ҳарбий мақсадларни кўзламаган сунъий йўлдошни орбитага чиқариш муваффақиятсиз тугаганидан кейин амалга оширилди. Янаям аввалроқ – 2019 йил январида – Эрон бирданига бир нечта йўлдошни орбитага олиб чиқа олмаганди. Ўшанда бу ҳаракатни қоралаган бир нечта ғарб мамлакатлари Эрон бу мақсадда БМТ ХК 2231-сон резолюциясига жавоб бермайдиган ракета ташувчидан фойдаланган деб ҳисоблаган.
АҚШ ва қатор бошқа мамлакатлар БМТ ХК 2231-сон резолюциясини у Эронга ракета учиришни тақиқлайди деб талқин қилади. Россия эса аниқ ифода қилинган фикрда фақат мос келувчи даъват борлигига эътибор қаратади.