loader
Foto

Дубайда мусулмонларга закотни озиқ-овқат маҳсулотлари билан беришга рухсат этилди

The National нашрининг хабар беришича, озиқ-овқат жўнатмалари иш жойларини йўқотган ёки иш ҳақи тўланмаган таътилда бўлган ва озиқ-овқатга эга бўлмаганларга ёрдам беради, деди муфтий.

Бу қашшоқ ва камбағалларнинг маълум даражага етган бой ва бадавлат одамларнинг мулкидан ўз улушларини олиш ҳуқуқидир. Закот хайр-эҳсондан фарқ қилади, чунки бу садақа эмас ва илтифот эмас - бу мусулмоннинг бурчидир.

Бу йил фавқулодда ҳолатлар туфайли мусулмонларга закотни муддатидан олдин, яъни имкон қадар тезроқ тўлаш буюрилди. “Бу жуда муҳим ҳолат. Одамлар бизнесни музлатиб қўйганлиги сабабли молиявий йўқотишларга дуч келишди ва улар уйда қолишади. Улар энг зарур нарсаларга муҳтожлар”, - дея тушунтирди Ал Ҳаддад.

Бош муфтий барчани Дубай ҳукумати томонидан эълон қилинган ва БААнинг ҳар бир аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашга қаратилган "10 миллион таом" хайрия акциясида иштирок этишга чақирди.