loader
Foto

Дунё матбуоти Ким Чен Инни «дафн қилди»

Япониянинг Shūkan Gendai журнали ёзишича, Ким Чен Ин юрак жарроҳлигидан кейин вегетатив ҳолатга тушиб қолган. Нашр унинг даволанишида иштирок этган жарроҳга ҳавола қилади.

Шу билан бирга, Корея дўстлик уюшмаси раҳбари, дипломат Алехандро Као де Бенос Twitter-даги бу миш-мишларни ёлғон ва ёмон ниятли, дея атади. У Bloomberg га бошқа изоҳ беришдан бош тортди.

 "Бу расмий: бизнинг маршал Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги маълумот ёлғон ва ёмон ниятли. Сизни ташвиш қилаётганингиз учун раҳмат, лекин мен журналистлардан янгилик манбасини текширишни ва шов-швларга учмасликни сўрайман".

КХДР раҳбарини охирги марта 11 апрел куни кўришган. Саккиз йил ичида биринчи марта у 15 апрел куни бўлиб ўтган бобоси Ким Ир Сеннинг 108 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали тадбирни ўтказиб юборди.

Шимолий Корея раҳбарининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар биринчи марта 21 апрел куни пайдо бўлди.