loader
Foto

Исломни янги қабул қилган мусулмоннинг уйидаги Рамазон

Рўза тутиб кўринг

Душанба ва пайшанба кунлар рўза тутиш – суннат, шу сабабли, агар рўза тутишга ўрганмаган бўлсангиз, бир-икки кун рўза тутишга ҳаракат қилиб кўринг, бу сизни ақлан ва жисмонан Рамазонга тайёрлайди, Рамазон ойи келгач, бу сизнинг организмингиз учун у қадар «шок» бўлмайди.

Сиз шунингдек, бу пайтда ўзингизни қандай ҳис қилишингизни, нимани ва қаерда яхшилаш мумкинлигини кўришингиз мумкин.

Зарур маълумотларни изланг

Рўзани нималар бузиши, ким рўза тутиши ва ким тутмаслигига келадиган бўлсак, бу маълумотларни Рамазон ойи келмаслигидан олдин топиш муҳим, бу ой келганидан сўнг сиз рўзани бузадиган бирон нарса қилганингиз борсида шубҳа уйғониб, кучли ваҳимага тушиб қолмаслик учун. Шу сабабли имкони бўлса, буларнинг барчасини олиндан билиб қўйган маъқул.

Мен бир неча йил олдин ислом динини қабул қилганман, шу сабабли олдинги Рамазонда ўтказиб юборилган барча рўзаларнинг ўрнини тўлдирганимга ишонч ҳосил қилишга ҳаракат қиламан. Агар сиз ўтган йили ёки бир неча йил давомида рўза тутаётган бўлсангиз ҳам, ўтказиб юборилган рўзалар йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.

Маънавий мақсадлар қўйинг

Рамазонга руҳий тайёрланиш ва бунинг учун режага эга бўлиш мақсадга мувофиқ. Лекин бу режани унга эришиш учун жуда мураккаб ва қийин қилиб қўйманг.

Мақсад шундан иборатки, битта ёки иккита катта мақсад қўйиш, шундан кейин уларга эришиш осон бўлган бир нечта кичик мақсадлар қўйиш керак ва Рамазоннинг охирига келиб, бу мақсадларга қандай қилиб эришганингизга гувоҳ бўла оласиз. Ўтган йили мен ҳар тун таҳажжуд намози ўқишни истагандим – Рамазон ойи бунинг учун идеал вақтдир. Таҳажжуд – бу таровеҳдан кейин тунги ибодатдир. Кўпроқ ажрга эга бўлиш учун уни туннинг охирги учинчи қисмида ўқиган маъқул.

Ушбу ибодатни Рамазонда ўқиш осонроқ, чунки ҳар ҳолда, биз саҳарлик учун уйғонамиз. Шунинг учун, агар саҳарликдан олдин бироз уйғонсангиз, овқатланишдан олдин ибодат қилинг. Шундай қилиб, сиз бир ўқ билан иккита қуённи урган бўласиз: сиз ибодат қиласиз ва саҳарлик қиласиз.

Бу менинг ўтган йилги асосий мақсадим эди. Бундан ташқари, сиз кичик мақсадлар қўйишингиз мумкин. Масалан, ўз вақтида ибодат қилиш муҳимдир. Агар йил охирида унчалик яхши бўлмасангиз, ўзингизга Рамазон ойига шундай мақсад қўйинг ва барча фарз намозларни вақтида ўқиганингизга ишонч ҳосил қилинг.

Агар садақа берсангиз, яна бир кичик мақсад бу қанча хайр-эҳсон қилишни режалаштиришдир. Шунингдек, сиз тўлиқ миқдорни бирданига тўлашни ёки садақа беришни ой давомида бир неча марта амалга оширишни хоҳлайсизми, режалаштиришингиз мумкин.

Таом тайёрланг ва катта тозалаш ишларини бажаринг

Яна бир фойдали нарса, ўзингиз яшайдиган жойда саҳарлик ва ифтор вақти қачон келишини аниқлаш, бу учун кунингизни тайёрлашингиз мумкин.

Бу жуда муҳим, чунки агар пиширадиган бўлсангиз, пиширишга вақт ажратишингиз мумкин; балки ҳар ҳафта бошида ёки Рамазон олдидан баъзи таомларни музлатиб қўйишингиз мумкин ёки эҳтимол уларни нолдан пиширасиз.

Шундай экан, тайёрлигингизни ва ифтор олдида шошилмаётганингизни билиш ёқимли. Саҳарликка олдиндан уйғонишни бошлашни билиш керак.

Мен Рамазондан олдин катта тозалаш ишларини қилишни маслаҳат бераман. Рўза пайтида буни қилишга уринманг, чунки сиз жуда чарчаб қоласиз. Шунинг учун, Рамазон бошланишидан олдин уйда янгиланиб туринг ва шунчаки муқаддас ой давомида покликни сақланг. Бу сизга маънавият, Қуръон ва Аллоҳ билан алоқани ривожлантиришга ёрдам берадиган жуда кўп нарсаларга ёрдам беради.

Уйингизни безатинг

Агар сиз ёлғиз яшасангиз ҳам, рамазоннинг руҳини ифода қилиш учун уйингизни безатиш жуда муҳим маслаҳатлардан биридир.

Динни янги қабул қилганлар учун бу қийин бўлиши мумкин, аммо ҳеч бўлмаганда, бу махсус ой эканлигини ҳис қилсангиз, ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Бу ажойиб ой, ва биз ундан унумли фойдаланишимиз ва маънавий завқланишимиз керак.

Агар сизда фарзандларингиз бўлса, улар байрамона муҳит яратиш учун қилаётган ҳаракатларимизни кўришлари жуда муҳим ... ва улар Рамазонни интизорлик билан кутишади!

Мен ўзим буни қиламан ва мен Рамазон ойининг кайфиятини кўтариши учун қизим билан уйни безатиш билан шуғулланаман.

Ҳозир коронавирус дунёда тарқалди ва биз бу Рамазон қандай ўтишини билмаймиз. Шунинг учун, маҳаллий ҳокимият идораларига қулоқ солишингизни, минтақангизда нима бўлишини билишингизни маслаҳат бераман ва мавжуд бўлган ҳолатларда Рамазон ойидан тўлиқ фойдаланинг. Бу йил ҳамма нарса бошқача бўлиши мумкин, аммо бу бизнинг қўлимизда эмас ва Аллоҳ бизнинг барча ниятларимизни билади, иншааллоҳ.

Ушбу Рамазон барчамиз учун имкон қадар муваффақиятли бўлсин. Барчамиз ушбу Рамазонни кўрайлик, иншааллоҳ.

Манба: About Islam